
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация тақдим этишнинг моҳияти ва тартиби, шунингдек, мол-мулкини ижарага беришдан олган даромад бўйича декларациялар ҳақида маълумотлар кўпчилик учун қизиқ.
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан жисмоний шахсларнинг даромадларини декларациялашнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди ана шу мавзуга бағишланди.
Анжуманда сўзга чиққанлар мамлакатимиз солиқ-бюджет сиёсатидаги ўзгаришлар, хусусан, хўжалик субъектлари ва аҳоли даромадларига нисбатан солиқ юкини камайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тартибга солиш ва ўз вақтида тўловни амалга оширишда муҳим дастуриламал бўлаётир.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга солиқ солиш бош бошқармаси давлат солиқ катта инспектори А.Расуловнинг маълумотларига кўра Солиқ кодексининг 189-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслар даромадлари бўйича жами йиллик декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши зарур. Агар жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадидан солиқ унинг аризаси бўйича энг юқори ставка асосида ушлаб қолинган бўлса, бу ҳолатда декларация топширилмайди.
Биринчи Президентимизнинг 2011 йил 30 декабрдаги қарори билан 2012 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган энг кам даромадини аниқлаш мақсадида уй-жойни ижарага берганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари жорий қилинган. Унга кўра, ижарага берилаётган турар жойларнинг 1 квадрат метр майдони учун ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори Тошкент шаҳрида 4,5 минг сўмни, Нукус шаҳри ва вилоятлар таркибидаги шаҳарларда 3 минг сўмни, бошқа аҳоли пунктларида 1,5 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилда ўтган йилдаги меъёрлар 1,5 баробарга индексация қилинган. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг нотурар жойни ва автотранспорт воситасини ижарага берганлик учун ижара тўловининг энг кам миқдори ҳам кўрсатилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
