бугун Хуршида бахтиёр оила бекаси
Хуршида туғилганида бутун оила аъзолари, дўсту ёрлар қувончга, хонадон нурга тўлди. Шу сабабдан қизалоққа умримизни нурга тўлдирсин, ўзининг ҳам ҳаёти нурли бўлсин, деган маънода Хуршида дея исм қўйишди. Ёши улуғлар унга узоқ умр, бахт-саодат ва соғлиқ тилаб дуо қилишди. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод эди ўшанда. Аммо, қизалоқнинг улғайиш жараёнида саломатлиги билан боғлиқ муаммолар чиқа бошлади. Унинг юрак нуқсони билан туғилгани маълум бўлганда эса ана шу қувончга бир оз парда тортилгандек бўлди. Қизалоқ мурғаккина вужудида шундай дард борлиги ота-онасининг оромини ўғирлади.
Сўраб-суриштириб Хуршиданинг яқинлари “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Навоий вилояти филиалига мурожаат этди.
Фонднинг болаларни чет эл клиникаларида соғломлаштириш лойиҳаси асосида Хуршида ҳам Жанубий Кореяда даволанишга кетди. Орадан маълум вақт ўтгандан сўнг қайтиб келган Хуршиданинг кўзлари қувончдан порларди. Унда ўзига бўлган ишонч, ҳаётга бўлган муҳаббат ва юртидан миннатдорлик туйғуси кўзларида чақнаб турарди. Дуонинг кучи ва яшаш учун курашнинг кучлилиги сабабли Кореяда амалга оширилган жарроҳлик амалиёти муваффаққиятли ўтиб, Хуршида соғ-саломат юртимизга қайтиб келди. Энди у ҳам барча тенгдошлари сингари ўзи хоҳлаган иш билан шуғулланиши, орзулари сари дадил қадам ташлаши мумкин. Шундай ҳам бўлди. Хуршида аста-секин ўз орзуларига ета бошлади. Тез орада унга совчилар келди. Гулдек хонадоннинг келинига айланиш орзуси ҳам рўёбга чиқди. Хуршидани келинлик либосида кўрган онаси қувонч кўз ёшларини тийиб тура олмади. Она учун фарзандининг бахтини кўришдан ортиқроқ саодат бўлмаса керак. Шу сабабдан бу кун Хуршиданинг бахтидан қувонмаган одам қолмади.
– “Соғлом авлод учун” фонди томонидан чет элга даволаниш учун кетаётганимда юрагимда минг ҳадик бор эди, – дейди Хуршида Ҳайдарова. – Бу сафар ҳам натижа яхши бўлмасачи, аҳволим бундан ҳам ёмон бўлсачи, деган ўйлар хаёлимдан ўтарди. Аммо фонд ходимларининг ширин сўзлари менга далда бўлди. Бутун сафар давомида у ерда фаолият юритадиган инсонлар барчамизнинг кўнглимизни кўтариб, далда бериб турди. Бизга бегона жойда эканлигимизни билдирмасликка ҳаракат қилишди. Ўша вақтда ҳаётимда бугунгидек бахтга эришишимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Худога шукрки, барчаси яхши давом этмоқда. Ҳозирда турмуш қурганман. Бир нафар қизим бор. Фарзандимнинг кулгуларини кўрганимда чеккан дардларим барчаси эсимдан чиқиб кетади. Қизалоғимнинг ҳам келажаги буюк бўлишига ишонаман. Зеро, биз яшаётган Ватанда инсон, унинг қадри азиз. Шундай экан келажаги буюк Ватаннинг фарзандлари ҳам буюк ишларни қилишга қодир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
