Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ДАРАХТДА ПИШАДИГАН “ҚОВУН”

22.12.2014
74 марта ўқилди
ДАРАХТДА ПИШАДИГАН “ҚОВУН”

ёхуд папайя ҲаҚида

Бундан ўн йиллар аввал Таиланд давлатида бўлган бир фермер сафар таассуротларини шундай хотирлаган эди: “Таиландда папайя деган дарахт бор экан. Унинг меваси ўзимизнинг қовунни эслатади. Марказий Осиёдан борган ҳамкасбларимиз билан унга “қовун дарахти” деб ном қўйдик. Уларга бизда ҳам шундай мева борлигини, фақат у полиз маҳсулоти эканлигини ва ерда ўсишини айтдик. Таиландликлар бунга қизиқиб қолишди. Сабаби улардаги папайянинг танаси етиштириб бераётган мевасига нисбатан анча паст ва нимжон экан. Ўзимизнинг анжирни эсга солади”.

Истиқлол йилларида одамларнинг дунёқараши ўзгараётгани, ҳар бир киши янгилик яратишга интилаётгани самарасида бир қатор тропик мевалар қаторида мамлакатимизда папайя ўсимлигини етиштириш ҳам оммалашиб бораётир. Асл ватани Мексика жануби, Марказий ва Жанубий Американинг шимолий ҳудудлари ҳисобланган қовунга ўхшаш мева тугадиган ушбу дарахтни европаликлар XV асрдан б ошлаб етиштира бошлаганлар. Ушбу дарахт беш йил ичида тўрт-олти метрга етади ҳамда йигирма йиллар чамаси умр кўради.

Маълумотларга қараганда, папайянинг мингдан ортиқ нави бор. Қайси мамлакатда ўстирилишига қараб нафақат мевасининг кўриниши, балки мазаси ҳам фарқ қилади. Бироқ, уларнинг барини бир хусусият бирлаштириб туради – тўйимли ва саломатлик учун фойдали.

Папайя меваси таркибида кўп миқдорда А, В, С, D витаминлари, альбумин ва темир моддаси бор. Шунинг учун у жигар фаолиятини, қондаги қанд ва меъда шираси нордонлиги миқдорини меъёрга келтиради. Шунингдек, бу мева калий ва магний минералларига ҳам бой.

Папайянинг энг муҳим хусусияти меваси ва барглари таркибидаги папаин ферментидир. Физиологик таъсирига кўра у меъда ширасига ўхшаб кетади. Шунинг учун ҳам папайя мевасидан ҳазмни яхшилайдиган парҳез маҳсулот сифатида фойдаланилади. Папайяннинг оқсилни парчалаш хусусияти қаттиқ гўштни юмшатишда қўл келади. Шу мақсадда тропик ўлкаларда овқатларга бир бўлак папайя қўшиб юборилади. Энг қаттиқ гўштни ҳам папайя баргига ўраб қўйилса, бир неча соатдан кейин юмшаб қолиши тайин.

Британиялик олимларнинг фикрича, папайя ҳатто саратон ҳужуйраларини йўқ қилиш хусусиятига эга. Папайяни соф мева ҳолида, қуритиб майдаланган ҳолда истеъмол қилиш мумкин.

Жанубий Америка ва Африка мамлакатларида папайянинг тиббиётда ҳам нуфузи баланд. Бу ўсимлик айни пайтда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида тобора оммалашиб бормоқда. Меҳнаткаш, миришкор ва тадбиркор олимларимиз ушбу минг дардга даво бўлаётган ўсимликни маҳаллийлаштиришга муяссар бўлишди. Ҳозирда папайя дарахти мамлакатимизнинг кўпгина ҳудудларида етиштирилмоқда. Ундан тайёрланаётган шифобахш гиёҳлар юртдошларимиз дардига дармон бўлаётир. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги раиси Элмурод Қурбонов ҳам фермер хўжалиги таркибида папайядан турли саломатликка доир истеъмол воситаларини ишлаб чиқармоқда.

– Тадбиркорликка йўл очилаётгани биз тадбиркор-у фермерларни жуда қувонтирди, – дейди Элмурод Қурбонов. – Айниқса, Юртбошимизнинг шу йил 18 июлдaги “Ишбилaрмoнлик муҳитини янaдa тубдaн яxшилaш вa тaдбиркoрликкa янaдa кeнг эркинлик бeриш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги Фармони бизнинг эркин фаолият юритишимиз учун дастуриламал бўлди. Таъкидлаш жоиз, папайя инсон саломатлиги учун муҳим бўлган кўпгина кимёвий моддаларни ўзида жамлаган. Юз грамм “папайя”нинг энергетик қуввати 26-74 калорияга тенг. Таркибида глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, оқсил ва турли витаминлар мавжуд. Унинг фойдали жиҳатлари жуда кўп. Шунингдек, таркибида ўсимлик ферменти – папаин мавжуд. Папайянинг яшил меваси, барги, поясида латекс деган сутсимон шира бўлиб, унинг таркибида протеологик ферментлар, олма кислотаси, қатрон бор. Папайя дори воситаси эмас, балки биологик таъсирга эга бўлган фойдали ўсимликдир. У тўқималардаги ҳужайраларнинг ҳаётини яхшилаб, тиклаб боради.

Мутахассислар таъкидлаганидек, папаиндан тиббиётда тромбоз, гастритни даволашда фойдаланилади. Бу дори истеъмол қилинса, умуртқа остеохондрози, умуртқа ораси диск чурраси, бўғимлар остеоартрози, қандли диабет, камқонлик, жигар, меъда-ичак касалликларининг олди олинади. Энг муҳими, папайя дарахти мевалари танадаги ортиқча оғирликни йўқотиб, чиройли қоматни сақлашга ёрдам беради, унинг меваси ва уруғидан олинадиган модда эса саратон тўқималарини йўқотиб, организм иммунитетини оширади.

Теглар:#2014/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилишИқтисод

Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти

07.04.2022977
МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДАИқтисод

МЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА

Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини

05.06.2024976