Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Дарахт

16.03.2017
77 марта ўқилди
Дарахт

Дарахтни инсон умрига қиёслашади… Ниҳол пайти-болалик, мева бера бошлаши-ўсмирлик ва ниҳоят қурий бошлаши-кексалик… Ҳовлимиздаги дарахтларга боқаман-у, ҳаёл сураман… Болалик пайтим бир туп анор дарахти бўларди. Меваси кўплигидан шохлари эгилиб кетарди… Пешин маҳали онам укам иккимизни ухлатиш учун уйга олиб кирардилар. Ухлаш қаёқда? Тезроқ қўшнимиз чақириб чиқишини-ю, ўйинга қочишни ўйлайман. Ўй-ҳаёлларимни билгандек, ўртоқларим чиқишарди ва секингина чақиришарди. Чунки, онам сезиб қолсалар, ўйиндан маҳрум бўлардик-да. Оёқ учида уйдан чиқар эканман, уйқуга кетган онам билан укамга яна бир бор назар ташлайманда, ишонч ҳосил қилиб жадаллик ила ҳовлига чиқаман… Ўртоқларим эса, секингина анорга ишора қилишади. Мен ҳам нима дейишаётганини дарров фахмлаб, уларни анор томон бошлайман. Этакларимизни тўлдириб кўчага югурамиз, доимги жойимизга бориб, қўлга киритган ъъўлжаъъмизни паққос туширамиз-у, ъъМеҳмом-меҳмонъъ, ъъҚувлашмачоқъъ, ъъБекинмачоқъъ каби ўйинларни ўйнаймиз.

Кеч туша бошлагач, онам овқат тайёр бўлганини айтиб чақирадилар… Ҳаммамиз уй-уйимизга тарқаламиз. Онам эса, қилган ишимдан оғринмайдилар ҳам, фақат:-ъъПешинда ухлаш керак, эртага улғайгач, ухлайман деганингда, вақт топа олмайсанъъ, деб қўярдилар… Бир неча йил ўтгач, анор дарахти кесиб ташланди… Унга қўшиб юрагимнинг бир парчаси ҳам кесилгандек бўлди гўё. Ахир у беғубор болалигимга гувоҳ бўлган, мен учун қадрли бўлишга улгурган дарахт эди-да… Ўрнига яна анор кўчати экилиб, у ҳам ҳосил бера бошлаган бўлса-да, мен ҳали-ҳамон болалигимдаги анорни қўмсайман. Ўша анорнинг мазасини яна бир бор тотгим, беташвиш болалигимга қайтгим келади. Балки, мен соғинаётган нарса анор эмас, ўтмишга айланган, ортга қайтмас болалигимдир… Билмайман… Ҳаёл сурар эканман, шу дарахт хотирамда қолгани сингари, одамлар қалбида қолишим учун бирор яхши амал қолдира олармиканман, дея ўйлайман… Қуришга улгурмасимдан эзгуликлар қилиб қолишим керак… Ахир, инсон умри-дарахт кабидир. Ниҳол пайти-болалик, мева бера бошлаши-ўсмирлик ва ниҳоят қурий бошлаши-кексалик…

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330