Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ДАДИЛ ОДИМЛАЁТГАН “ҲАВАС”

18.04.2016
41 марта ўқилди
ДАДИЛ ОДИМЛАЁТГАН “ҲАВАС”

Гўзалликлар фасли бўлмиш баҳор айёмида Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида “Ҳавас” гуруҳининг Ёшлар симфоник оркестри жўрлигидаги “Ниҳол илҳомлари – 2016” деб номланган концерти бўлиб ўтди.

Ғуломжоновлар оилавий гуруҳини мамлакатимизда яхши танишади. Оиланинг каттаси Қаҳрамон Ғуломжонов “Ниҳол” мукофоти совриндори, кўпгина халқаро ва республика кўрик-танловлари ғолибидир. У айни кунда консерваториянинг тўртинчи курс талабаси. Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедрасининг дипломати, устози Ойдин Абдуллаева раҳбарлигида фортепиано ва оркестр учун концерт малакавий битирув ишини ёзмоқда. Тадбирда Қаҳрамон Ғуломжонов Ёшлар симфоник оркестри жўрлигида фортепионо чалиб, машҳур Ж. Гершевиннинг классик асарини иштиёқ билан ижро этди.

Ғуломжоновлар оиласининг иккинчи фарзанди – Глиэр номидаги Республика ихтисослашган мусиқий академик лицейининг 7-синф ўқувчиси Достонбек ҳам кўплаб халқаро ва республика кўрик-танловлари ғолибдир. У оилавий тантанада Ёшлар симфоник оркестри жўрлигида скрипка чалиб, машҳур Ж. Виоттиннинг классик асарини моҳирона ижро этди.

Теглар:#2016/15

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783