Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида ўтказилаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Халқаро дзюдо федерацияси томонидан ташкил этилган жаҳон чемпионатида олтмишга яқин давлатдан беш юз нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Мусобақанинг қизлар ўртасидаги вазни 48 килограммгача бўлган дзюдочилар беллашувида қатнашган Диёра Келдиёрова венгриялик Александра Маротини, голландиялик Аниек Нордерни, бразилиялик Габриела Клементени, ярим финалда туркиялик Турже Бедерни енгиб, ҳал қилувчи баҳсга чиқди.
Ҳаяжонли беллашувлар остида ўтган финал баҳсида иқтидорли дзюдочимиз голландиялик Жориен Виссерга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ўз вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз эканини исботлади.
Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида якунланган шахмат бўйича 18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида мамлакатимиз шахматчилари муносиб иштирок этди.
Нуфузли мусобақанинг ўн ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида Жавоҳир Синдоров тўққиз имкониятдан 8,5 очко жамғариб, олтин медалга сазовор бўлди. Иқтидорли шахматчимиз тўққиз турнинг бирортасида мағлубиятга учрамади. Терма жамоамизга Осиё чемпионати бронза медалини ўн тўрт ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда қатнашган Нодирбек Ёқуббоев келтирди.
Осиё чемпионати доирасида ўтказилган рапид ва блиц шахмат бўйича “World Youth Mind Sports Fair” турнирида ҳам рапид шахмат бўйича ўн ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда ҳам Жавоҳир Синдоровга тенг келадигани топилмади. Саккиз ёшгача ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Исломбек Синдоров етти имкониятдан 6,5 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритган бўлса, ўн олти ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда Нилуфар Ёқуббоева етти имкониятдан беш очко жамғарган ҳолда бронза медаль билан тақдирланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
