
Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида марказ шифокорлари ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали ходимлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида меҳнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик жараёнида юрак-қон томир, бронхиал астма ва нафас йўллари, ошқозон-ичак тракти, эндокрин тизим, юқори нафас йўллари соҳаларда кечаётган патологик ўзгаришлар ўрганилиб, сурункали касаллиги борларга даволаниш учун тавсиялар ҳамда "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали ходимлари томонидан бепул дори-дармонлар берилди.
– Биз бу ишлар билан тўхтаб қолмаймиз. Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари билан бошқа, шунга ўхшаш қатор лойиҳаларни, тиббий кўрикларни ташкил этиб, энг чекка қишлоқ ҳудудларига патронаж бригадамиз билан бориб, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини ўрганиш баробарида фондимиз ҳисобидан бепул витамин комплексларини, дори дармонларни бериб, уларга ёрдам берамиз. Бу эса бизнинг бош мақсадимиз дейди, – "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилоят филиали раҳбари, олий тоифали шифокор Юлдуз Усмонова.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
