Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чумолилар ўзларининг ойнадаги аксини таний олиши аниқланди

01.04.2017
43 марта ўқилди
Чумолилар ўзларининг ойнадаги аксини таний олиши аниқланди

Брюсселлик олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, чумолилар ўзларининг ойнадаги аксини таний олар экан. Айрим приматларга хос ушбу хусусият одатда ўзлик ва онг борлигидан далолат ҳисобланади.

Бельгиялик энтомологлар Мари-Клэр ва Рожер Каммер тадқиқот натижаларини 2015 йилда чоп этган эди. Тажрибалар малла чумолиларда ўтказилди.

Ўнтача ҳашарот ичида ойна бўлган лотокка солиб қўйилди. Унинг қаршисида турган чумолилар бошларини ва муртларини қимирлатиб, ўз аксига тегишга уринар эди.

Чумолиларнинг иккинчи гуруҳи эса шаффоф девор билан бўлинган идишга солинди. Бу ҳолда чумолилар шиша тўсиқ ҳамда унинг ортидаги бошқа чумолиларга ҳеч қандай эътибор қаратмади.

Тажрибаларнинг иккинчи қисмида олимлар ҳашаротлар бошининг олди қисми — клепиусга буёқ суртди. Бошида кўкиш доғни кўрган ҳашаротлар уни ўчиришга уринди. Буёқ ранги хитин қобиқ сингари малла рангда бўлса ёки бошнинг орқа қисмида жойлашса, ҳашаротлар уни ўчиришга уринмади. Шунингдек, кўк бўёқ суртилган ҳашаротларга уларнинг қавмдошлари ҳужум қилиши кузатилди. Бундан олимлар чумолилар қавдошларини фақат хеморецепция ёрдамида эмас, балки юзидан ҳам таниши ҳақида хулоса қилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592