Асрлар давомида кўкка бўй чўзиб турган навқирон чинорларни кўрганмисиз?! Шохлари халқнинг бошидан кечирган ўтмишидан сўз очади гўё. Агар Самарқанд вилояти Ургут шаҳрининг марказида оқиб ўтадиган сой бўйлаб юқорига юраверсангиз бир-бирига уланиб кетган, навқирон чинорларни учратасиз. Азим чинорларнинг пойи соя салқин. Ҳатто ёзнинг чилласида ҳам бу ернинг ҳавоси мўътадил.
Дарахтнинг азим шохлари шу қадар қуюқки, самодаги қуёшнинг заррин нурлари аҳён-аҳёнда кўринади. Чинорзор пойидан зилол сув оқиб ўтади. Бу обиҳаёт сал нарироқдан қайнаб чиқаётган булоқ кўзларидан отилиб чиқади. унинг мусаффолигидан ҳовучингни тўлдириб сувдан сипқорасан. Лунжингни тўлдириб сипқорасану сувдаги ширин таъми жисмингизга енгиллик бахш этади. Бу манзилни маҳаллий аҳоли Чорчинор деб атайди. Йилнинг тўрт фаслида ҳам бу ердан сайёҳларнинг қадами узилмайди. Олти асрлик ўтмиш ҳақида сўз очиб турган чинорларга боқиб, тарихнинг асрий саҳифалари кишининг кўз олдидан ўтади гўё. Шунинг учун аҳён-аҳёнда чинорлар пойида ёлғиз юриб хаёллар оғушига ғарқ бўлган сайёҳларни учратиш мумкин. Табиийки, бу ерга келган инсонлар чинорларнинг ёши ва улар ким томонидан экилганлигини билишни хоҳлайди. Чорчинорга яқин жойда яшаган, кўпни кўрган кекса нуроний Қурбон бобонинг айтишича Чинорни Хожа Абу Толиб Сармат деган кишининг номи билан аташаркан. Ривоятларга қараганда, бу ерга улуғ Хожа Абу Толиб Сармат дафн этилган. Тароқсозлик билан шуғулланган асли арабистонлик бўлган бу улуғ зот динга эътиқоди баланд бўлиб, дастлаб Бухоро, Самарқанд сўнгра Ургутга келиб шу ерда муқим яшаб қолган экан. Эҳтимол мазкур гўшанинг ажиб манзараси, сўлим табиати уни ўзига мафтун қилган бўлса ажаб эмас. Бу ерни кўздан кечирар экансизу кишининг қабр тошидаги битилган араб ва форс тиллардаги ёзувга кўзингиз тушади. Соя-салқин, файзли бу зиёратгоҳда Шайҳ Муҳиддинхон Эшон Валихон ўғли қурдирган мадраса ҳам бор. Айтишларига қараганда XIX асрларда улкан чинорнинг ичида мактаб ташкил этилган. Ҳозиргача ҳам ундан қолган ёдгорликлар сақланиб қолган. Хожа Абу Толиб Сармастнинг номи ва ҳаётий фаолияти Ургут тумани Чорчинор мавзеси билан боғланган. У кишини мазкур масканни азиз қадамжога айлантирганлиги ҳақида илиқ фикрлар юради. Маҳаллий аҳоли бу жойни Хожа Чорчинор дея эъзозлашади. Айтишларича, Хожа Абу Толиб Сармаст Эронда, Бухорода, Самарқанд ва Ургутда кўплаб муридлар орттирган. Ургутнинг хушманзара соя-салқин гўшалардан бири бўлган мазкур манзил – Чорчинорнинг номи ўтмиш ва ҳозирда бир қатор тарихий манбаларда, кўплаб илмий бадиий адабиётларда ҳам тилга олинган.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон кўплаб тарихий қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳларга бой юрт ҳисобланади. Бундай масканларни зиёрат қилган киши кўнглига илиқлик иниб, ундан ҳикмат топади. Шунинг учун юрт бўйлаб тарихий зиёратгоҳни тез-тез зиёрат қилиб туриш лозим. Шунда миллатимиз нечоғлик юксак маънавиятли, узоқ ўтмишга эга халқ эканлигини гувоҳига айланасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
