Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чўмилиш қоидаларини биласизми?

30.06.2016
119 марта ўқилди
Чўмилиш қоидаларини биласизми?

Орамизда қайноқ ёз мавсумини яхши кўрмайдиган, уни интиқ кутмайдиган инсон бўлмаса керак.

Айниқса, иссиқ кунларда танга ҳузур берувчи анҳор-у сойлар, турли сузиш ҳавзалари чинакамига роҳат. Аммо ҳар ненинг ўз йўриғи бўлганидек, чўмилишнинг ҳам ўзига хос қоидалари бор. Буни пухта ўрганиб олиш зарур. Келинг, шу мавзуда тўлиқроқ маълумота эга бўлиш мақсадида пойтахтимиздаги “Сув спорти саройи” мураббийси, сузиш бўйича спорт усталигига номзод Азиз Ғуломов тавсияларига қулоқ туцак:

– Аввало, сузиш учун ўзингизда кўникма ҳосил қила олишингиз шарт. Яъни, ҳар ким ҳам тезда сувга тушиб, сузиб кета олмаслиги мумкин. Инсондаги ҳайиқиш ва қўрқув бунга имкон бермайди. Табиийки, бундай вазиятда атрофингизда яқин инсонларингизнинг борлиги сизга далда беради. Демак, улар ёнингизда экан, ҳеч қандай қўрқувсиз сувга тушаверинг. Дастлабки яна бир муҳим қоида – сузишни пухта ўрганиш. Бу айниқса, катта сув ҳавзаларида қатъий талаб қилинади. Сузишни яхши ўзлаштириш орқали сиз нафақат сувда эркин ҳаракат қила оласиз, балки кимгадир ёрдамингиз тегиши ҳам мумкин. Қандай қилиб, дейсизми? Айтайлик, кимдир бехосдан сувга сирпаниб тушиб кетди ёки чўмилиш давомида сувнинг чуқур жойига бориб қолди. Аксига олиб сузишни яхши билмайди. Бундай вазиятда сиз тезда ёрдамга шошингиз табиий, тўғрими? Аммо ўзингиз сузишни пухта ўзлаштирмаган бўлсангиз-чи?

Сувда эркин ҳаракат қилиш ва ҳар бир ҳаракатингиздан ҳузур олиб чўмилишингиз учун қуйидаги тавсияларни ҳам яхшилаб ўзлаштириб олинг. Аввало, пала-партиш сузишни тўхтатинг. Бунинг учун ўзингизни эркин тутиб оёқ-қўлингизни бирин кетин, мутаносиб равишда ҳаракатлантиринг. Ҳар бир уринишингиз сизни маълум масофа олдинга силжишингизга ёрдам берсин. Шунингдек, сув ва тана ҳароратингиз мослигини инобатга олмаслик, толиқиш, томирингиз тортишиб қолиши каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Сиз сув ичида экансиз, бу ҳолатлар ҳаётингиз учун хавф туғдиради.

Чўмилишнинг навбатдаги қоидаси вақт билан боғлиқ. Яъни тушдан аввал соат 11 гача ҳамда тушдан кейин 16 дан сўнг чўмилиш тавсия этилади. Чунки, қуёш тикка келган пайтда чўмилиш саломатлигингизга акс таъсир кўрсатиб, фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, сувда 1-1, 5 соатдан кўп қолиб кетмаслик зарур. Сабаби узоқ вақт сувда қолиш танангиздаги қон ҳароратининг бузилишига олиб келади ва бу турли касалликларни келтириб чиқаради.

Сиз сузиш маҳоратига болаликдан эга бўлишингиз лозим. Чунки сузаётган вақтингизда танангиз тинимсиз ҳаракатланади. Натижада гавдангиз тез шаклланади, елкаларингиз кенгайиб, бўйингиз жадал ривожланади. Бу эса ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини жуда эрта пайдо қилади. Шунингдек, сузиш руҳиятингизга ҳам ижобий таъсир ўтказади. Бир сўз билан айтганда, чўмилиш ва мунтазам сузиш билан шуғулланиш сизни ҳам маънан, ҳам жисмонан тарбиялайди.

Теглар:#2016/26

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гўдакларни массаж қилиш қоидаларини биласизми?Тиббий сабоқлар

Гўдакларни массаж қилиш қоидаларини биласизми?

Гўдакда дисплазия, бўйин қийшиқлиги, яссиоёқлик, тос суякларидаги туғма нуқсонлар аниқланган бўлса, уқалаш энг яхши даво чораси ҳисобланади. Аксарият янги туғилган чақалоқларда гип

28.08.2021220
Тўғри овқатланишнинг асосий қоидаларини биласизми?Саломатлик

Тўғри овқатланишнинг асосий қоидаларини биласизми?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, тўғри овқатланиш масаласи ҳозир бутун дунё­да ижтимоий муаммога айланиб бормоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларида, ҳатто сабзавот ва

04.11.2021125
Организм учун фойдали бўлган клетчаткалар ҳақида биласизми?Тиббий сабоқлар

Организм учун фойдали бўлган клетчаткалар ҳақида биласизми?

Клетчаткасиз овқатлар ҳазм қилиш йўлидан чиқиб кетгунига қадар 3-5 кун ичида сўрилади, клетчаткага бой овқат эса бу йўлни «тезроқ» босиб ўтади ва айни пайтда ичакларни тозалайди. Ў

14.09.2021332
Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?Тиббий сабоқлар

Қўзиқориндан заҳарланишнинг олдини олиш чораларини биласизми?

Қўзиқориндан заҳарланиш овқатдан заҳарланишнинг оғир кечадиган тури ҳисобланади. Ушбу касаллик мавсумий бўлиб, асосан йилнинг баҳор ва куз фаслларида, аҳоли томонидан истеъмол учун

28.04.2023312