Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЧИНИҚИШ МАҲОРАТИ

21.09.2012
87 марта ўқилди
ЧИНИҚИШ МАҲОРАТИ

Спорт тўгараги эпчилликни, иродани, ўзига бўлган ишончни, чидамлиликни ошириб, қийинчиликларни енгишга ўргатади. Бола бошқалар билан бир гуруҳ бўлиб ишлашни ўрганади.

Саккиз ёшли Гулҳаё ҳам худди шундай табиатан тортинчоқ, нозик қиз. Тенгдош қизларидан фарқли ўлароқ унда жасурлик ва ирода етишмасди. Қизининг бу тарзда ўсаётганини кўрган дадаси фарзандидаги бу нуқсонларни бартараф этиш учун қиз болани ҳар томонлама кучли, соғлом, баркамол бўлиб вояга етишишида таъсир қиладиган бирон-бир спорт турига бермоқчи бўлишди. Уйлай-уйлай уни яшаб турган жойига унча узоқ бўлмаган “Зулхумор” карате клубига аъзо қилди. Дадаси янглишмаган экан. Кўп ўтмай ота кутган умидлар ўз самарасини бера бошлади. Гулҳаёда ижобий ўзгаришлар юз бера бошлади. Унда кундан-кунга шижоат, қатъиятлилик ўзига-ўзи бўлган ишонч намоён бўла бошлади. Бундан эса албатта, дадасининг кунгли чоғ бўлди.

Олмалиқ шаҳар 18-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Гулҳаё Қўзибоева мана бир йилдан буён “Зулхумор” карате клубида устози, Карате бўйича жаҳон чемпиони, Шотокан карете-до ассоциацияси тарма жамоаси мураббийи Баҳодир Бобоевдан бу спорт турининг сир-синоатларини қунт билан билан ўрганиб келмоқда. Ҳали унда тажриба унчалик ошмаган бўлсада, тенгдошларидан фарқли ўлароқ хавас қилса арзигулик ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Унинг биринчи ютуғи Янгийўл шаҳрида Тошкент вилояти туманлари бўйича ўтказилган Шотокан карате-до бўйича “Шохаббос” карате клубининг клублараро очиқ биринчилиги якка тартибда кумите (ката) бахсларида АБC вазнда 3-ўринни қўлга киритгани бўлса, шу йилнинг август ойида Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекситон кубоги биринчилигида қатнашиб совриндор бўлгани унинг янги мараралар сари янада интилишига замин яратди.

– Оилада уч қизмиз. уйимизда ўғил болалар бўлмаганлиги учун мен дадамга ўғил ўрнида бўлишни жуда хоҳлардим. Иккита синглим истеъдодли қизлар. Уларни ҳам қизиқишларига қараб ота-онам машғулотларга беришган. Бири келажакда рассом бўлмоқчи. Бири эса бадиий гимнастика бўйича спорт устаси. Худо хоҳласа мен ҳам дадамнинг орзуларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламан. Жаҳон, олимпиада чемпиони бўламан, – дейди жажжи қалб эгаси ўзининг оиласи, орзулари ҳақида гапирар экан.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020331