Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чин бахт қўрғони

19.09.2016
48 марта ўқилди
Чин бахт қўрғони

Ҳар бир миллатнинг ўз расм-русумлари, урф-одат ва анъаналари бўлади. Улар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолган анъаналар эмас.

Даврлар ўтиб, уларнинг орасида барчага маъқул, фойдали, манфаатли, кундалик турмушнинг у ёки бу жиҳатларини тартибга солишга қаратилган, сараланган, ҳаммага қулай шакллари авлоддан авлодга ўтиб, қадриятларга айланади. Ана шу урф-одатларнинг яшовчанлигини таъминловчи мас­кан оила бўлиб, унинг заминида инсоний муносабатлар, халқ маънавияти ётади.

Миллатимиз тарихига назар ташласак, халқимиз азал-азалдан оила ва никоҳни муқаддас билиб, бутун орзу-умидларини айнан шу маскан билан боғлаганлигини кўришимиз мумкин. Оила орқали эса онани, келажак ворислари бўлмиш ёш авлодни ардоқлаш, насл-насабга эътибор бериш каби қадриятлар ҳам сайқал топиб борди. Зеро, аёл ўз фарзандларини ҳаётда тўғри йўлга солишга ўзини масъул деб билган инсон тимсоли бўлиб келган. У фарзандлари ўртасида тинчлик, тотувлик, ҳамжиҳатлик муносабатлари устувор бўлишида бутун аёллик ақлу заковатини, фаҳм-фаросатини ишлата оладиган хилқатдир.

Шу боис, оила тинч, унда хотиржамлик устувор бўлади. Бу эса заминимизда яшаётган ҳар бир инсон учун буюк қадрият, эъзозланувчи удумларимиздандир. Қолаверса, жонажон пойтахтимизнинг қоқ ўртасидаги Мустақиллик майдонида “Бахтиёр она” ҳайкалининг ўрнатилганлиги ҳам бежиз эмас. Бу ноёб тарихий обида Шарқда аёлнинг ва у тарбия берадиган фарзандлар камолининг аҳамияти ва нуфузини намоён этиб туради.

Аслида оила ва никоҳни қад­рият деб эъзозлашимиз бизларга ота-боболармиздан меросдир. Қувонарлиси, мамлакатимиз мустақиллиги қон-қонимизга сингиб кетган ана шу қадриятларнинг қайта тикланиши учун қулай шароит яратди. Истиқлол туфайли момоларимиз суйиб куйлаган аллаларимиз, дос­тон, эртак ва нақлларимиз қайтиб келди. Маҳалла ва оилага бўлган жиддий эътибор эса миллий қадриятларимизни қайта тиклади.

Демак, оилани қадрлашимиз, ўзлигимиз, миллий қад­риятларимизни асраб-­авайлашимиз, шаънимизга доғ етказувчи ҳаракатлардан фарзандларимизни сақлашимиз, “Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она” тамо­йилида бир-биримизга бефарқ бўлмаслигимиз зарур. Бу эса оилани мустаҳкамлаш, унда комил инсонни тарбиялашимизда барчамизга қўл келади. Шуниси аҳамиятлики, биз учун “бахт”, “оила”, “ҳаёт” тушунчалари уйғун ва чамбарчасдир. Кундалик турмушимизда қай юмуш билан банд бўлмайлик, қандай лавозимда ишламайлик яқинларимиз, оиламиз даврасига интиламиз. Шундай экан оила биз учун муқаддас даргоҳ, барча балою офатлардан сақлайдиган, бахт тарозимизни мўътадил ушлаб турадиган, ўзлигимиз, ўзбеклигимиздан ғурурланиш ҳиссини тарбиялайдиган садоқат маскани бўлиб қолаверади.

Теглар:#2016/37

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?Жамият

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЧЕКИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МУМКИНМИ?

Бугунги тезкор тараққиёт даврида ёшлар ўртасида электрон сигареталарга ружу қўйиш ва чекиш ҳолларининг тез-тез кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Маълумотларга кўра, дунёда тамаки и

03.12.2021215
Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олдиЖамият

Тошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди

Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в

29.06.2021171
Сочингиз оқараяптими?Иқтисод

Сочингиз оқараяптими?

Инсон организмида миллионлаб соч фолликулалари бор. Фолликулалар сочларни ҳосил қиладиган ҳужайралар ва пигмент тутадиган ҳужайралардан иборат. Пигмент меланин деб аталади. Вақт ўт

28.10.2022776
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178