
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сонли қарори асосида узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларига ўқитиш сифатини таъминлаш, чет тилларида эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ушбу йўналишдаги ўқув дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида чет тилларини билиш даржасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.
Бунинг учун узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларини ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларида белгиланган “Тинглаб тушуниш” (Listening), “Ўқиш” (Reading), “Ёзиш” (Writing), “Гапириш” (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаб бориш механизми ишлаб чиқилади.
Чет тилларини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётлари ташкил этилади.
Қарорга кўра 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга булган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача қуйидаги имтиёзлар берилади:
Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги белгиланган даражадаги малака сертификатига эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари, абитуриентлар ва бакалаврларга таълимнинг кейинги босқичи учун тест синовлари рўйхатига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан максимал балл берилади ва уларни чет тили фанидан тест синовидан озод этилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
