Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЧЕМПИОНЛИК УЧУН КУРАШ ҚИЗҒИН

12.02.2013
57 марта ўқилди
ЧЕМПИОНЛИК УЧУН КУРАШ ҚИЗҒИН

Пойтахтимизда шахмат бўйича 10 ва 16 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида давом этаётган Ўзбекистон чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада икки юз нафарга яқин ёш истеъдод эгалари дона сурмоқда.

10 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони Нодирбек Абдусатторов (Тошкент) жами етти ярим очко билан пешқадамлик қилмоқда. У саккизинчи турда Тошкент вилояти вакили Самандар Шермуҳаммадовни мот қилди. Яна бир пойтахтлик шахматчи Жавоҳир Синдаров эса навоийлик Меҳриддин Йўлдошев билан дуранг ўйнаб, пешқадамдан ярим очкога ортда қолаётир. Меҳриддин эса очколари сонини 6,5 тага етказиб, кучли учликка қўшилди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда икки етакчи – Дилба р Ҳамроева ҳамда Юлия Хегай ўзаро куч синашди. Пойтахтлик шахматчиларнинг ўзаро баҳсида дуранг қайд этилди. Ҳар икки спортчи ҳисобида олти яримтадан очко бор.

16 ёшгача шахматчилар ўртасида еттинчи тур учрашувлари ўтказилди. Қизлар мусобақасида жадвалнинг энг юқори икки поғонасини эгаллаб турган фарғоналик жаҳон чемпионати совриндори Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳамда самар­қандлик Гулҳаё Нарзиқулова ўзаро дуранг ўйнади ва очколари сонини беш яримтага етказди. Пойтахт вакили Баҳора ­Абдусатторова самарқандлик Шаҳноза Турсуновани енгиб, очколари сони бўйича пешқадамларга етиб олди.

Ўсмирлар ўртасида амалдаги чемпион – пойтахтлик ФИДЕ устаси Олег ­Артеменко беш ярим очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилаётган “Умид ниҳоллари – 2012” ғолиби Алишер ­Бекмуродов, пойтахт вакиллари – Одил Раҳмон, Ортиқ Неъматов, Жаҳонгир Шавдиров ҳисобида ҳам шунчадан очко бор.

Теглар:#2013/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кураш мусобақалари давом этмоқдаСпорт

Кураш мусобақалари давом этмоқда

Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг

23.04.2021268
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
БАДМИНТОН МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДАСпорт

БАДМИНТОН МУСОБАҚАЛАРИ ҚИЗҒИН ПАЛЛАДА

Шу кунларда Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги учун спорт мусобоқалари бўлиб ўтмоқда. Унда барча вилоятлардан 85 нафар спортчи қатнашяпт

05.11.2020111
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250