Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чемпионат юқори савияда ўтди

10.10.2013
47 марта ўқилди
Чемпионат юқори савияда ўтди

Самарқандда ўтказилган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўн бешинчи Осиё чемпионати якунланди.

Қарийб бир ҳафта давом этган мусобақаларда 20 дан ортиқ давлатдан 500 га яқин спортчи қатнашди. Шунингдек, чемпионат доирасида турли маданий тадбирлар, Самарқанд шаҳридаги маданий ва тарихий обидалар, спорт мажмуаларига саёҳатлар уюштирилди.

Чемпионат кунларида ўтказилган Осиё каноэ федерациясининг 16-конгресси ва матбуот анжуманида халқаро каноэ федерацияси ҳамда Осиё каноэ федерацияси раҳбарлари Ўзбекистонда 15 Осиё чемпионати юқори савияда ташкил этилгани, айниқса, Самарқанд эшкак эшиш каналида амалга оширилган капитал реконструкция ишларига юқори баҳо бердилар. Мажмуада халқаро спорт мусобақалари ҳамда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш учун барча шароит мавжудлиги ва бу спортчиларга кенг имкониятлар бериши таъкидланди.

Чемпионат якунига кўра, 15 олтин, 15 кумуш ва 15 бронза медалларни қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Қозоғистон ва учинчи ўрин Эрон терма жамоаларига насиб этди.

Вакилларимизнинг бундай муваффақиятида Вадим Меньков, Алексей Мочалов, Серик Мирбеков, Герасим Кочнев, Юлия Цой, Екатерина Заркова, Артур Гулиев, Темур Ҳайдаров, Темур Мамарозиқов, Владислав Патофеев, Сергей Бухальцев каби спортчиларимизнинг ҳиссаси катта бўлди.

Теглар:#2013/40-41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Автопойга ғолиблари аниқландиСпорт

Автопойга ғолиблари аниқланди

14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т

16.11.2021271
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
Зоминда уч авлод учрашуви  бўлиб ўтдиТиббий туризм

Зоминда уч авлод учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази ташаббуси билан Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази вакиллари иштирокид а Жиззах вил

19.10.2022293
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105