Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чақалоққа дабдаба керакми?

11.04.2014
67 марта ўқилди
Чақалоққа дабдаба керакми?

Яқинда бир дугонамнинг фарзандли бўлганини эшитиб, хабар олгани туғруқхонага бордим. Дарвозага яқинлашгач, манзилдан адашдиммикин, деб тараддудланиб қолдим: кираверишда зарбоф тўнлар кийиб саф тортган мусиқачилар зўр бериб карнай-сурнай чалмоқда. Бу ҳолатнинг тасодифан гувоҳи бўлганлар тўйхонага келиб қолмадиммикин, деб ўйлашлари мумкин.

Ичкаридан чақалоқ кўтарган келин-куёв мусиқа садолари остида чиқиб келишди. Энг қизиғи туғруқхона дарвозаси олдига ясатилган от арава келтиришиб, чақалоқ билан онани сайр қилдиришди, суратга олишди. Ниҳоят куёв томондан иккита, келин томондан иккита машинадан “кутиб олувчилар” жамоаси тушиб, ёш ота-онани табриклаш “маросими”ни ўтказишди. Сўнгра автоуловлар бирин-кетин қулоқни қоматга келтирувчи сигналларни чалиб қаторлашиб йўлга тушди. Ана тантанаю, мана дабдаба!

Туғруқхонада туғруқ оғир ўтган аёллар, туғишдан олдин даволаниши керак бўлган беморлар бор. Бу ерда тез-тез такрорланадиган бундай шовқин-суронлар уларга салбий таъсир қилиши мумкин.

Дугонамнинг айтишича, янги туғилган қиз чақалоқларни келин кўйлакда, ўғил болаларни куёв либосида олиб чиқиш урф бўлаётганмиш. Бу ҳам етмагандек чақалоқларнинг бўйнига тилла занжирли сўрғич тақиб чиқаришаётган эмиш. Бу ўзини кўз-кўз қилишдан ўзга нарса эмас. Бачкана одатларни кўрган баъзи одамларнинг энсаси қотса, баъзиларнинг кўнглидан “Фалончи туғруқхонадан хотинини ҳамманинг ҳавасини келтириб олиб чиқди”, “Чақалоққа тилла занжирли сўрғич тақди, биз ҳам шундай қиламиз” деган калтабин ҳавас ўтади.

Янги туққан аёл гўдаги билан чиллали ҳисобланади. Айни шу кунларда онанинг ҳам чақалоқнинг ҳам соғлиғига жиддий эътибор қаратиш лозим. Бизда эса уйида “қовурдоқ”қа келган меҳмонлар кутиб туришади. Қизнинг онаси қовурдоқ баҳона тоғоралар “карвони”ни қалаштиради. Бир йўла “сарполар намойиши” ҳам ўтказилади. Энди туғилган чақалоққа 5 ёшга тўлгунча етгулик кийим-кечагию, бешик, аравача, беланчагидан тортиб ўйинчоқларигача муҳайё қилишади. Бунинг устига неварали қизнинг уруғ-аймоғигача бошдан оёқ сарпо улашилади. Қизини кузатиб, қарзларидан қутилишга ҳам улгурмаган ота-она бир йил ўтар-ўтмас яна чиқим қилишга мажбур. Ахир урф-одат шундай. Ҳали олдинда бешик тўйи, хатна тўйларинику айтмаса ҳам бўлади.

Ота-боболаримиздан бизгача етиб келган урф-одат ва маросимларда ўзига хос рамзий маъно бор. Аммо юқоридаги каби янги “урф”лардан бирон маъно англайсизми? Йўқ. Барчасининг замирида дабдабага ўчлигу, манманлик ётибди. Зеро манманлик ва кибр-ҳаво ҳеч кимни саодатга етаклаган эмас.

Теглар:#2014/15

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Липомани олиб ташлаш керакми?Иқтисод

Липомани олиб ташлаш керакми?

Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мия­да ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали

11.11.2022908
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896