Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Чақалоқ бошида гематома бўлса...

20.02.2019
137 марта ўқилди
Чақалоқ бошида гематома бўлса...

Кўпинча қабулимизга оналар янги туғилган гўдагининг кўп безовта бўлаётгани, унинг уйқуси яхши эмаслиги ҳақида шикоят қилиб келади. Оналар бу белгиларга эътибор беравермайдилар.

Аслида булар бош мия гематомасининг клиник белгиларидан ҳисоб­ланади. Гематома – гўдакнинг туғруқ жараёнида бош миянинг механик шикастланиши ҳисобланади. Бу туғруқ пайтида боланинг боши онанинг туғруқ йўлларига органик ва функционал жиҳатдан мос келмаслиги ҳамда акушерлик муолажалари пайтида чақалоқ бошининг юмшоқ тўқималари, калла суяги ва бош миясининг зарарланишдир. Ушбу ҳолатда гўдакнинг боши туғруқ йўлларида қисилиб қолади. Бош мия гематомалари мия тўқималарининг сиқилиши, унинг шишига олиб келади. Бу хасталик бир ёшга тўлмаган болаларнинг деярли 10 фоизида кузатилади. Гематома белгилари оддий кўк ёки тартибсиз шакл, қизил – кўк ёки бинафша рангда бўлиши мумкин. Баъзи гематомалар кўринишига қараб “қулупнай” ҳам деб аталади. Чунки улар турли хил мева шаклида бўлади. Баъзи гематомалар боланинг туғилганидан сўнг унинг бошида мавжуд бўлади. Уларнинг айримлари эса гўдак ҳаётининг биринчи ойларида пайдо бўлади. Дастлаб барча гематомалар бир хил рангда бўлиши мумкин. Оқ, кўк-кулранг ёки пушти тусда. Бошдаги гематомаларнинг 50 фоизи 5 ёшда, 75 фоизи эса 7 ёшда ва бола 9 ёшга келиб уларнинг 90 фоизи сўрилиб кетади.

Агар янги туғилган чақалоқ бошида гематома бўлса, унинг организм ички аъзоларига таъсирини аниқлаш мақсадида ультратовуш текшируви амалга оширилади. Боланинг бошида катта шиш бўлса, у ҳолда умумий қон таҳлилини кўриб чиқиш зарур. Бош мия гематомаси мавжуд гўдакларда кўпинча овқатланиш билан боғлиқ муаммолар яъни, кўкракни суст эмиш ҳамда овқатланишдан бош тортиш ҳоллари кузатилади. Шунингдек, беморда безовталик, уйқунинг бузилиши, бошнинг нотўғри шаклда бўлиши учрайди. Гўдак кўзини гематома мавжуд бўлмаган томонида очиб-юмади. Болада ичак тутилиши билан боғлиқ муаммо, қўлларнинг, оёқларнинг ёки бутун тананинг мушак таранглиги билан боғлиқ қийинчиликлар (гипотоник мушаклар) белгилар аниқланади.

Бундай ҳолларда болага ўз вақтида тиббий ёрдам керак бўлади. Чунки туғма жароҳатларнинг бошга салбий таъсирининг оқибатлари кўп бўлиши мумкин. Хусусан, ақлий заифлик, нутқнинг ривожланмаслиги, жисмоний камчиликлар каби бошқа касалликлар шулар жумласидан. Шунинг учун беморда юқоридаги клиник белгилар кузатилса ота-оналар фарзандларини дарҳол невропатолог кўригидан ўтказиши зарур.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024906
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132