Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Cаломатлик маскани

15.08.2013
67 марта ўқилди
Cаломатлик маскани

Президентимиз раҳнамолигида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, болажонларнинг ҳар томонлама соғлом вояга етишини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги перинатал маркази ҳам мустақиллик йилларида ташкил этилган замонавий тиббий муассасалардан бири.

– Собиқ тузум даврида биз вилоят шифохонаси негизида кичик бир бўлим сифатида ишлардик, - дейди Перинатал марказ директори ўринбосари Маъмура Тошметова. – Хоналар етишмаслиги, малакали кадрлар танқислиги боис гўдакларнинг ногирон туғилиши ҳолатлари кўп учрарди. Мустақиллик йилларида вазият тубдан ўзгарди. Оналар ва болалар саломатлиги давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. 2008 йили вилоятимизда бир вақтнинг ўзида 160 беморга хизмат кўрсатадиган ушбу марказ ташкил этилиб, алоҳида замонавий бино ажратилди. Малакали врач-гинекологлар, тажрибали мутахассислар ишга жалб қилинди. Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида "Саломатлик - 2" лойиҳаси асосида хориждан энг замонавий тиббий жиҳозлар келтириб ўрнатилди. Натижада, оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси кескин ошди.

Марказда аёллар саломатлигини сақлаш, гўдаклардаги патологик жараёнларнинг олдини олиш борасида катта тажриба тўпланган. Айни пайтда вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарига перинатал марказнинг малакали врачлари бириктирилган. Улар беморларга ўз вақтида ва тўғри ташхис қўйиш, патологик жараёнларнинг олдини олиш борасида сезиларли ишларни бажармоқда.

Теглар:#2013/32

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330