Бюджет, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва солиқ сиёсатидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
2018 йил якуни бўйича:
Давлат бюджети даромадлари 74,5 триллион сўмдан иборат.
Харажатлари эса 78,5 триллион сўмни ташкил этди.
Давлат бюджетининг 5,6 триллион сўми “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари ва арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштиришга йўналтирилди.
Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериш, аҳолини иш билан таъминлаш учун “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкига 700 миллиард сўм ва Халқ банкига 1 триллион сўмдан зиёд маблағ, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини оширишга 4,5 триллион сўм ажратилди.
Асосийси бюджет соҳаси ходимлари иш ҳақи, пенсия ва нафақаларини инфиляция кўрсаткичидан юқори ошириш билан бирга тарбиячилар, ўқитувчилар, илмий ходимлар, професcор-ўқитувчилар, маданият ходимларининг иш ҳақи 30 фоиздан 100 фоизгача оширилди.
2019 йил 1 январдан:
Тушумдан олинадиган мажбурий ажратмаларни тўлиқ бекор қилиш натижасида корхоналарда қўшимча 5,2 триллион сўм даромад қолади.
Жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22 фоиздан 12 фоизгача, ягона ижтимоий тўлови 25 фоиздан 15 фоизгача туширилиши, фуқароларнинг 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилиниши натижасида аҳоли даромадлари 6,5 фоизга ошади.
Юридик шахслар мол-мулк солиғи 5 фоиздан 2 фоизгача, фойда солиғи 14 дан 12 фоизгача, кичик бизнес субъектлари ягона солиғи 5 фоиздан 4 фоизгача камайтирилиши натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўм қўшимча маблағ қолади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
ИқтисодЎзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларни аутсорсинг қилиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон Банки билан ҳамкорлигида “Ўзбекистонда инклюзив рақамлашти
ИқтисодМЕТРОЛОГИЯ — ЖАҲОН ОЙНАСИДА
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий метрология соҳасида ўлчашлар натижаларининг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат метрология муассасаларини
