Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Буюк Ипак йўли кесимида: Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма турларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

08.08.2019
165 марта ўқилди
Буюк Ипак йўли кесимида: Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма турларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси кўмагида 5-август куни Тошкент шаҳрида Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон йили доирасида Роад Шоw ўтказди. Тадбир "Қозоғистон-Ўзбекистон Роад Шоw: буюк дашт -анъанавий меҳмондўстлик" мавзусида бўлиб ўтди. Тадбирда Туркистон ва Тошкент вилоятларининг туристик имкониятлари ва жозибадорлигини оширишга оид тақдимотлар ўтказилди.
Шунингдек, Буюк Ипак йўли кесимида Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма турларини ривожлантириш, Туркистон, Самарқанд, Бухоро шаҳарларини бир йўналишга боғловчи туризм кластерини ташкил этишга доир масалалар муҳокама қилинди.

– Ушбу тадбирдан мақсад Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳларни Туркистондаги, Туркистонга бораётган туристларни Ўзбекистондаги туризм обектларига йўналтиришни ҳамкорликда ташкил қилишдан иборатдир. Тадбир меҳмонлари мамлакатлар ўртасида сайёҳлик оқимини кўпайтиришга кўмаклашади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари сайёҳлик соҳаси вакилларини сайёҳлик хизматлари соҳасида ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун тўғридан-тўғри мулоқот ва янги бизнес алоқаларни ўрнатиш имкониятини беради.Тошкент вилояти ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ўртасидаги туризм алоқаларини яхшилаш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги туризм алоқаларини янада мустаҳкамлашга умид қиламиз, – деди Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти директори Исмат Нусуров.


Сайрам-Угам миллий паркидаги Экокемп вакили Алтинай Капалбаеванинг сўзларига кўра, икки вилоятга саёҳатни йўлга қўйишда виза билан боғлиқ муаммоларнинг оптимал ечимини топиш керак. “Масалан, яқинда биз Ҳиндистондан меҳмонларни таклиф этмоқчимиз – уларга 5 кун Ўзбекистонга, 5 кун Қозоғистонга саёҳат қилишни таклиф қилмоқчимиз.
Бир кемпингни ўзида 10 кун зерикарли бўлиши мумкин, лекин икки мамлакатга саёҳат ташкил қилинса, қизиқарлироқ бўлади. Виза билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин, албатта, чунки ҳиндларнинг Қозоғистонга виза олиш жараёни қийинроқ, Ўзбекистонда эса бу билан боғлиқ муаммолар йўқ, сизларда ҳатто транзит визани олиш ҳам қийинчилик туғдирмайди. Шу боис бир ташрифнинг ўзида икки мамлакатга саёҳат қилиш имконини берувчи ягона виза олиш имкони бўлса, мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - дейди у. Шунингдек, Б2Б тадбири доирасида туризм соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, Ипак йўлида туризм маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва илгари суриш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизмини шакллантириш юзасидан фикр алмашилди. Бундан ташқари, қозоғистонлик меҳмон дунёнинг ярмини кезиб чиққани ва Ўзбекистондаги озодаликдан ёқимли ҳайратга тушганини таʼкидлади.
“Ўзбекистонда ҳамма жой озода, сайёҳлар учун қулай ва асосийси, хавфсиз. Аслида сайёҳ учун хавфсизлик даражаси жуда муҳим. Шундай экан, сайёҳларга ҳам Ўзбекистонни, ҳам Туркистон вилоятини кўриш жуда ажойиб тажриба бўлар эди”, - дейди Капалбаева.
Табир доирасида маʼлум қилинишича, яқин кунларда худди шундай роуд-шоулар Бухоро ва Самарқанд вилоятларида ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244