Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бухорода ХVI анъанавий ипак ва зираворлар халқаро фестивали бошланди

27.05.2017
55 марта ўқилди
Бухорода ХVI анъанавий ипак ва зираворлар халқаро фестивали бошланди

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида анъанавий ўтказиб келинаётган фестиваль миллий ҳунармандликни ривожлантириш, уни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, туризмни янада равнақ топтириш, Бухорони жаҳон сайёҳлик марказларидан бирига айлантиришга хизмат қилмоқда.

Фестиваль кўҳна Арк қалъаси олдида қадим даврларни эслатувчи театрлаштирилган томошалар билан бошланди. Карнай-сурнай садолари янграб, ўтмиш лавҳалари, эртак қаҳрамонлари акс эттирилган байрамона тантанали юриш фестиваль тадбирлари маркази бўлган Лаби ҳовуз мажмуаси томон йўл олди.

Лаби ҳовузда ўтказилган фестивалнинг очилиш маросимида Бухоро шаҳар ҳокими И.Фармонов, АҚШнинг "Санта-Фе – Бухоро” биродарлашган шаҳарлар қўмитаси раиси Кэрол Робертсон Лопес, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, сайёҳлар, ёшлар иштирок этди. Президентимиз раҳнамолигида туризм ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш, юртимизга келаётган чет эллик сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Фестивалда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан халқ амалий санъати ихлосмандлари, мутахассислар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, ҳунармандлар иштирок этгани хорижда юртимизга, халқимизнинг моддий ва маънавий меросига қизиқиш йил сайин ортиб бораётганидан далолатдир.

Тадбир доирасидаги кўргазма-савдо расталарида Бухоро мис-кандакорлик асарлари, кулолчилик ва заргарлик буюмлари, зардўзлик либослари, деворий кашталар, водийнинг атласу адраслари, дўппилари, чинни идишлари, Сурхоннинг жун ва ипакдан ишланган маҳсулотлари, тошкентлик усталарнинг ёғоч ўймакорлик ашёлари, Жиззахнинг бисер-мунчоқли санъат асарлари, умуман, юртимиз ва хорижлик ҳунармандларнинг ипак маҳсулотлари, зираворлар, гиёҳлардан тайёрланган шифобахш дармондорилар намойиш этилди. Бухоро рассомлик ва миниатюра, заргарлик, зардўзлик, мис-кандакорлик, темирчилик, гиламчилик ва Ғиждувон кулолчилик мактаблари усталарининг маҳорат дарслари ташкил этилди.

– Ушбу анъанавий фестивалда кўп қатнашганман, – дейди марғилонлик уста Толибжон Алиев. – Бу галги фестивалда оиламиз аъзолари тўқиган 9 хил мато қўйилган. Маҳсулотларимизга нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳлар ҳам катта қизиқиш билдираётганидан хурсандмиз.

Фестивалда барча вилоятнинг фольклор-этнографик жамоалари ўз дастурини намойиш этмоқда. Айниқса, миллий спорт мусобақалари, халқ ўйинлари иштирокчиларга манзур бўлаётир. Тадбир доирасида таниқли модельерлар, ёш дизайнерлар иштирокидаги “Ўзбек ипаги – дунё нигоҳида” деб номланган дастур, миллий таом – палов тайёрлаш бўйича ошпазлар кўрик-танлови ўтказилади.

– Бухорога келганимга уч кун бўлди, – дейди швейцариялик сайёҳ Лиз Смис. – Шаҳарнинг тарихий қисмидаги бетакрор меъморий обидаларни ҳайрат билан томоша қилдим. Тасодифни қарангки, сафарим Ипак ва зираворлар фестивалига тўғри келибди. Бетакрор ҳунармандлик маҳсулотлари, фольклор қўшиқлари менда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистондаги тинчлик-осойишталикка ҳавасим келди, халқингизнинг меҳмондўстлиги, одамлар юз-кўзидаги эртанги кунга ишонч мени ҳайратга солди. Ҳеч қачон, ҳеч қайси юртдан бу ердаги каби гўзал таассуротлар туймаганман. Имкон туғилса, келгуси йил ҳам фестивалга албатта келаман.

Фестиваль доирасида ўтказилган “Бухоро туристик эркин иқтисодий ҳудудини яратиш имкониятлари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференцияда вилоятда туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244