Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бухорода келгуси йилдан очиқ юракда операциялар ўтказилади

01.07.2017
55 марта ўқилди
Бухорода келгуси йилдан очиқ юракда операциялар ўтказилади

2018 йилда катта ёшдагиларга юракнинг оғир касалликлари бўйича очиқ юракда операциялар жорий қилинади, деб хабар қилди Бухоро ҳокимлиги матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2017 йилда стенозлар ва аневризмаларда юрак томирлари ва бош мияни стентлаш бўйича даволаш усуллари ҳамда 2018 йилда катта ёшдагиларга юракнинг оғир касалликлари бўйича очиқ юракда операциялар жорий қилинади", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жори йил июн ойи бошларида Россиядаги А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси маркази директори, академик Л.А.Бокерия Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида Лео Бокерия ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорликда Хоразм вилоятида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратли турлари билан оғриган беморларда жарроҳлик муолажаларини ўтказиб, мамлакат кардиожарроҳлари учун мастер-класс кўрсатган эди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681