Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказида Жанубий Кореянинг “Vision Care” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан хайрия акцияси ўтказилди

16.03.2018
61 марта ўқилди
Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт марказида Жанубий Кореянинг “Vision Care” халқаро ташкилоти шифокорлари томонидан хайрия акцияси ўтказилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг Жанубий Кореядаги ҳамкор ташкилоти ўртасида имзоланган келишув меморандумига кўра, 15 мартга қадар давом этган акцияда вилоятнинг барча ҳудудларидан ижтимоий ёрдамга муҳтож 800 нафарга яқин бемор энг замонавий тиббий ускуналар ёрдамида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 100 дан ортиқ эҳтиёжмандлардаги катаракта бартараф этилиб, кўз гавҳари алмаштирилди. Шунингдек, мижозларга тегишли дори-дармон воситалари бепул тарқатилиб, кўз касалликларини олдини олиш бўйича малакали шифокорлар томонидан маслаҳат ва тавсиялар берилди.

– Бизни юртингизда, жумладан, Бухорода ҳам яхши билишади, – дейди кореялик офтальмолог-жарроҳ Ким Донг Хе. – Тўрт йилдан буён кўз касалликларини даволаш борасида амалий ҳамкорлик қилиб келамиз. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини амалий ишларда кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Хайрия акциямиз ўтказилаётган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик амалиётини бажаришда яхши қулайликларга эга. Қолаверса, ўз ишини яхши биладиган ўзбек ҳамкасбларимиз билан бирга ишлаш ҳам ёқимли.

Теглар:#2018/11

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИВ инфекцияси нима?Тиббиёт олами

ОИВ инфекцияси нима?

ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс

01.11.2024967
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227