
Ё'л нафақат манзилларни, балки тарих ва бугунни ҳам учраштиради. Ҳаёт катта сабоқхона. Тарих – буюк муаллим. У қанчадан-қанча о'згаришларни, таназзулу тараққиётни ко'рмаган, дейсиз. Азим Тошкентдан қадимий ва навқирон Бухоро шаҳрига уюштирган сафаримиз давомида шуларни о'йларканман, вужудим энтикиб кетди. Поездда борарканмиз ҳамроҳ болаларнинг шовқин-суронидан қочган болакай ёнимга келди:
– Ака, Бухорога борганмисиз?
– Ҳа, борганман.
– Биринчи марта узоқ сафарга чиқаяпман. Катта ойим айтдилар: "Бухорода баланд минора бор экан!".
– Минораи Калон. Ҳа, жуда баланд. Нега со'раяпсан?..
...Бу бола ё'л бо'йи фақат Бухоро ҳақида эшитган, о'қиганларини со'злаб борди. Фикри хаёлини ҳеч нарса билан чалг'итолмаяпти. У борганида баланд Минораи Калоннинг тепасига чиқиб, қадимий шаҳарни томоша қилишга ошиқмоқда.
– Манзилга тезроқ ета қолсайдик...
Буюк Ипак ё'лининг чорраҳаси – Бухоро шаҳри олимларининг чуқур илмий-фалсафий китоблари, олтин қо'лли ҳунармандлари тайёрлаган сержило буюмлар жаҳоннинг ко'плаб мамлакатларига етказилган. Бугунги кунда дунёнинг Рим, Париж, Вашингтон, Берлин, Санкт-Петербург, Москва каби йирик шаҳарлари музейлари экспозициясини Бухоро коллексиялари безаб турибди. Бундай шаҳарга саёҳат қилмай бо'ладими?! Бу саёҳат мург'ак қалб болакайлар учун улкан орзу.
Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлодни ҳеч кимдан кам бо'лмаган инсонлар этиб вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини та'минлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг ко'ламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, эҳтиёжманд болаларнинг билим олиши, жамиятга фаол интеграциялашуви учун зарур шарт-шароит яратиш доимий э'тиборда.
"Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия фонди, "О'збекистон темир ё'ллари" давлат аксионерлик компанияси ва О'збекистон Республикаси Халқ та'лими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур саёҳат ана шу ё'лдаги эзгу мақсадларнинг амалий ифодасидир.
Бухоро шаҳрига уюштирилган саёҳатни Фарг'она, Андижон, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда пойтахтимиздаги "Меҳрибонлик уй"лари тарбияланувчилари бир олам таассурот билан о'тказишди.
"Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия фонди томонидан болаларни миллий ан'ана ва қадриятларимизга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ма'навиятини юксалтиришга оид бир қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани таҳсинга лойиқ.
Ёзги та'тил вақтида ижтимоий ко'макка муҳтож болаларнинг бо'ш вақтини мазмунли ташкил этиш учун фан, бадиий ижод, спорт-сог'ломлаштириш то'гараклари фаолияти ё'лга қо'йилиб, ижодий фестиваллар, ко'ргазмалар, ижтимоий аксиялар, спорт мусобақалари о'тказилаётир. Бу "Меҳрибонлик уй"лари тарбияланувчилари ҳамда кам та'минланган оилалар фарзандларини қо'ллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва интилишларини ро'ёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.
Интиқ бо'либ кутилган манзил
Мустақиллик Бухоро заминида мавжуд қадимий ме'морчилик ан'аналарини замонавий андозалар уйг'унлигида янада ривожлантириш учун қулай имконият яратди. Бунинг яққол исботи сифатида Юртбошимизнинг ташаббуси ва тавсиялари асосида Бухоро шаҳрида 2010-йилнинг август ойида яратилган 107 гектар майдонни эгаллаган "Бухоро маданий маркази" мажмуини ко'рсатиш мумкин. Ушбу мажмуа бир қатор йирик иншоотлар – 700 о'ринли вилоят Мусиқали драма театри, 2000 нафар томошабинга мо'лжалланган Амфитеатр ва "Ко'ҳна ва боқий Бухоро" монументини о'з ичига олади.
Ушбу заминнинг илмий-маданий ва тарихий-фалсафий меросини о'зида акс эттирган "Ко'ҳна ва боқий Бухоро" монументи саёҳатимиз дебочаси бо'лди. Унда Бухоро вилояти ҳудудида яшаб о'тган буюк мутафаккирлар, ко'плаб адабиёт ва сан'ат намояндаларининг номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган. Монумент марказида уч авлод - бахтиёр ёш оила - ота-она ва бола, ниҳол о'тқазаётган бобо ва набира ҳамда уй қураётган ота ва о'г'илнинг ҳайкаллари акс эттирилган. Бунинг асосида ҳаёт абадий, инсоннинг бу дунёда эзгу ишлар қилиши лозимлиги ва уларнинг мангу қолиши, ҳар бир инсон фарзандлари келажагини ва эл-юртнинг эртасини о'йламог'и даркор деган чуқур фалсафа ётади.
Абдухолиқ Г'иждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд мақбаралари ХХ асрнинг 90-йиллари охирига келиб хароба ҳолга тушиб қолган эди. Сафаримиз давомида аҳолининг миллий тафаккури, дунёқараши, о'з ан'ана ва қадриятларига муносабати, азалий урф-одатларни э'зозлаши яққол ко'зга ташланади. Алломалар мақбаралари жойлашган обод зиёратгоҳларни ко'риб дилинг яйрайди.
Саёҳат давомида болалар Бухоронинг ноёб ме'морий обидалари ҳамда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган Бухоро маданий маркази, "Ко'ҳна ва боқий Бухоро" монументи, бошқа қатор муҳташам иморатлар, маданий-ма'рифий иншоотлар, сайилгоҳлар ва бог'ларни томоша қилди. Буюк мутафаккирлар, адабиёт ва сан'ат намояндалари етишиб чиққан шаҳар то'г'рисида ко'плаб қизиқарли ма'лумотларга эга бо'лди. Зеро, ёш авлод ма'навиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, юртга садоқат туйг'уларини шакллантиришда тарихни билиш муҳим аҳамиятга эга.
Бег'убор ният
Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳини айланарканмиз болалар о'зларини қизиқтирган саволларга жавоб излашади. Ҳар бир иморатнинг ёнидаги дарахт, ҳовуз, ҳатто г'иштларини ҳам нозик қо'ллари билан силаб ко'ришади. Го'ёки, бу хатти-ҳаракати билан у бирон бир сирни очиб, оламга жар солгиси, кашфиёт қилгиси келади.
Ушбу тарихий обидада учта қудуқ бо'либ, мазкур қудуқ сувларини ичган кишиларнинг нияти амалга ошишини эшитган болакайлар қудуқ томон югуришди. Бу болакайларнинг бир дунё орзулари бор.
– Сиз ҳам сув ичдингизми? – со'ради Зарина.
– Ичдим. Ният қилдингми?
– Ҳа. Ростдан орзуларим амалга ошадими?
– Албатта, ушбу зиёратгоҳнинг обиҳаёти нафақат чанқоғингизни қондиради, балки руҳий озуқа ҳам беради. Зеро, сен ҳозиргина ичган зилол сув муаззам Бухоронинг минг йиллик илм-ма'рифатининг тиниқ рамзидир. Бежиз бу юртнинг уламолари номини бутун дунё э'зоз билан тилга олмайди.
Олам-олам таассуротлар қувончи
Бухоро шаҳридаги Арк, масжиди Калон, Мир Араб мадрасаси олд майдони каби та'мирдан чиққан о'рта асрнинг нодир ме'морий обидалари, "Чашмаи Аюб", унинг олдида Исмоил Сомоний мақбараси ҳақидаги таассуротлар болаларнинг ёдида бир умр муҳрланди.
– Ушбу саёҳат ёшларимизда миллий о'зликни англаш, ватанпарварлик фазилатларини камол топтиришга хизмат қилаётир, – дейди Андижон вилоятидаги Болалар шаҳарчаси тарбиячиси Дурниса Мо'минова. – Муассасамизда тарбияланаётган о'қувчиларимизнинг юзидаги қувончни, ҳайратни ко'риб дилинг яйрайди.
Юртимизда ободонлаштирилаётган зиёратгоҳлар, қайта та'мирланаётган обидалар халқимиз, айниқса, ёш авлод ма'навий оламини юксалтиришга хизмат қилади. Аждодларимиз ме'морчилик ан'аналарини ривожлантириш асосида маданий меросни асраш амалиётини тобора такомиллаштираётган бухоролик меъморлар, қо'ли гул усталар, та'мирловчилар ва бошқа мутахассислар ана шу эзгу мақсад ё'лида сидқидилдан меҳнат қилиб, шу ё'налишдаги савоб ишларни давом эттираверадилар.
Кирил эса о'зи айтган минорага чиқди ва Бухорони тепадан томоша қилишга муяссар бо'лди. Унинг ҳайратга то'ла ко'злари ко'з олдимдан кетмайди. Болажоннинг кичик нияти ушалди. Криллнинг ҳали бир дунё орзулари бор. Улар ҳам, албатта, ушалади. Зеро, бу эркин ва обод юртнинг болалари доимо э'тиборда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
