Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бувимнинг ошёни

17.08.2013
49 марта ўқилди
Бувимнинг ошёни

Ҳар гал уларни ёдга олсам димог'имга райҳон, жамбил ҳидлари урилади. Эрта ко'кламдан кузгача супа саҳнидаги турфа гулларга тинимсиз ишлов беришлари ко'з о'нгимда муҳрланиб қолган. Ёзи билан райҳон, жамбил, шавил ва бошқа ко'катларни қуритиб алоҳида-алоҳида халтачаларда асрар эдилар. Хонадонда ҳеч бир овқат ко'кациз ейилмас эди. Қачон борсам бувимни иш устида ко'рардим. Лойсувоқ томда шафтоли, помидор қоқи ёраётган, ко'йлагини липпа қилиб о'чоқни сомонсувоқ қилаётган ёки тикиш тикаётган бо'лар эди. Ҳеч бир қийқимни исроф қилмасди. Қуёш тиккага келганида ҳам пахта ёки жун ёйиб саваларди. Бувимга ажратилган кичкина, аммо жуда шинам хонага биз невара-чеваралар сиг'аверар эдик. Қай биримиз келсак ҳам улар тахмондан ко'рпача олиб то'шар, олдимизга ҳовуч-ҳовуч жийда, майиз, попукли қанд сочар, турли чо'пчак, қизиқарли хотиралардан со'злашни канда қилмасди.

Қишда уйига бош суқсак помидор қоқини ювиб, кокилдек то'г'ралган пиёзга аралаштириб, "аччиқ-чучик" қо'яр, туршак, олча қоқидан шарбат қайнатиб бизга ичирар эди. Улар қуритган қовун қоқининг мазаси ҳали-ҳануз тилимда қолган.

Бувимнинг қомати энгашиб қолган бо'лса-да серҳаракатлик уларни асло тарк этмасди. Юз ёшли бувимнинг сог'лом юзларига ҳавас билан қарар эдик. Суви қочган оби нонни шо'рвага бо'ктириб ейишни яхши ко'рарди. Ко'зим анча хира тортдиёв,– дердилар-да, акам келсалар машинанг билан катта ё'лдан уч марта о'тдинг-у, кирмадинг-а дея ёзг'ирар эдилар. Акам бо'лса, гуноҳ қилган одамдек, бувижон кеч бо'лишини кутдим-да, мана келдим-ку, дея қутиларди. Ко'зим хира деган одам, қо'шним Робия бугун яна оҳорлик кийинипти, билагига со'мка илиб, бозорга ё'л опти, дерди.

Бувим дазмол ишлатишдан қо'рқар, аммо ювилган ко'йлакларини о'рин тагига текис тахлаб ухларди. Ҳеч қачон уларнинг чаккасидан райҳон аримаган. Гулзорида бегона о'т, идиш-тавоқларида чирк ко'рмаганмиз. Бувижоним 103 ёшда оламдан о'тган бо'лса-да, барчамиз учун ибратли инсон бо'либ қолган.

Айни вақтда уларнинг о'ша мо'жаз ховлисида тог'аваччаларим яшайди. Ҳалигача бувимнинг буюмларини ко'з қорачиг'идек асрашади. Бизга қадрдон о'ша шинам хонада о'тириб, бувимни эслаб, вақт қандай о'тганини сезмай қоламиз. Ҳамиша оқко'нгил, оқила ва меҳрибон бувижонимга о'хшашга интиламиз.

Теглар:#2013/33

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782