
Зотни танлаш. Семиртириш учун аввало, гўшт йўналишидаги зотдор сигирлардан олинган буқачаларни танлаш лозим. Бўрдоқичиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан ёш зотдор буқачаларни сотиб олиш ҳам ишончли ҳисобланади. Уларни қисқа муддатларда семиртириб, сифатли ва энг кўп миқдорда гўшт олишга эришилади.
Парваришлаш. 6-8 ойлик буқачаларни 15-18 ой давомида шундай боқиш керакки, токи уларнинг вазни 400-480 кг. га етсин. Бунинг учун буқаларни кўк ўт, силос, сенаж, пичан, илдизмевалилар, терт, дон, пахта шулхаси, кунжара, шрот ва беда билан озиқлантириш керак. Бу озуқаларнинг кўпи томорқанинг ўзидан чиқади.
Кўк ўт мол организми учун энг афзал ва қимматли озуқа ҳисобланади. У енгил ҳазм бўлади ва организмга яхши сингади. Вояга етган қорамолга бир кунда 70 килограммгача кўк ўт бериш мумкин.
Силос қишки даврда буқа учун энг арзон ва тўйимли озуқадир. У ёввойи ўтлар (заҳарлилари асло ишлатилмайди), маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа ўсимликлар поялари, илдизмеваларни майдалаб, бир-бири билан аралаштирилиб тайёрланади. Вояга етган буқага кунига 40 килограммгача силос берилади.
Пичан томорқада ўстирилган беда ва ўтлардан тайёрланади. Улар гуллаш бошланган пайтда ўриб олинса тўйимли бўлади. Молларга бир кунда 10-12 кг пичан берилади.
Сенаж-қорамол учун қимматли озуқадир. У томорқадан чиқадиган беда ва дуккакли экин пояларидан тайёрланади.
Илдизмевалилар – қанд ва хашаки лавлаги, сабзи, турп – молга кузда ва қишда 15-30 килограммгача майдалаб берилади.
Терт ем (кепак, шрот, кунжара, дон майдалари) ва дағал озуқа (сомон, хашак)ни аралашмаси. Сомон ва хашак сувда 2-3 марта ювилиб, 25 фоизгача ем ва мол бошига 30 грамм ош тузи қўшилгач, яхшилаб аралаштирилади. Кейин илиқ сувда 10-12 соат ивитиб қўйилади. Битта молга 5-6 килограмм берилганда жуда иштаҳа билан ейди ва тезда ҳазм қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
