Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Бунёдкор”дан янги рекорд

11.05.2013
58 марта ўқилди
“Бунёдкор”дан янги рекорд

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларининг сўнгги босқичида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Жанубий Кореянинг "Поханг Стилерз" клуби билан куч синашди. Анчагина қизиқарли кечган мазкур учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди. Меҳмонда тўп сурган "Бунёдкор" 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам қулай вазиятларга эга бўлишига қарамай, дарвозаларни ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов таркибда амалга оширган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушиши билан ҳужумга фаол қўшилди ҳамда бу ҳолат тезда ўз самарасини берди. Дилшод Жўраевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо қайтган тўпга етиб келган украиналик ҳужумчи Олександр Пишчур дарвозани қийинчиликсиз ишғол қила олди.

Аммо, ўйиннинг охирги дақиқаларида "Бунёдкор" ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани ушлаб қола олмади. Гол муаллифи - Парк Хо Сёнг.

Ушбу дурангдан сўнг "Бунёдкор" гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритди ҳамда кейинги босқичга йўл олди.

Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида эса "Санфречче Хиросима" ўз майдонида "Бейжинг Гуан" билан дуранг қайд этди.

"Қалдирғочлар" ушбу мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда Осиё чемпионлар лигасида кетма-кет олтинчи маротаба иштирок этишмоқда. Эътиборлиси, тошкентликлар ҳар сафар гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб келишади. Ўтган йили "Бунёдкор" гуруҳ учрашувларини кетма-кет беш мавсум муваффақиятли якунлаб, плей-оффга йўлланма олган турнирдаги ягона жамоа бўлганди. Бу борада Миржалол Қосимов шогирдлари "Поханг Стилерз" билан меҳмонда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, ўз рекордларини янгилашди.

Теглар:#2013/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
6 та жаҳон рекорди янгиландиСпорт

6 та жаҳон рекорди янгиланди

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д

21.04.2021184
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332