
(Бердимуроднинг айтганлари)
Қадим замонда бир подшоҳнинг донишманд ва тақводор вазири бўлган экан. У ҳар қандай воқеа-ҳодисага муносабат билдириб, албатта: «Бунда бир ҳикмат бор», деган гапни такрорлаб қўяркан.
Алҳол, бир куни бехосдан подшоҳ қўлини кесиб олибди ва буни кўрган вазир одатига кўра ўз гапини такрорлабди. Подшоҳнинг жони оғриб, аччиғи чиқиб турган эмасми, вазирнинг гапидан ғазабланиб, тепа сочи тикка бўлибди ва ўша заҳоти уни зиндонга ташлашни буюрибди. Ўзи эса, қатъий режасига кўра шикорга чиқиб кетибди.
Ов ниҳоятда қизиган пайтда бир оҳунинг кетидан тушган подшоҳ ёнидаги аёнларидан айрилиб, қароқчилар қароргоҳига бориб қолганини сезмабди.
Буни қарангки, қароқчибоши айнан шу куни бирон жойи лат емаган, соппа-соғ бир кимсани «қурбонлик» учун ушлаб келишни мулозимларига тайинлаган экан. Ов билан андармон ҳалиги подшоҳ кутилмаганда ҳибсга олиниб, қароқчибоши қошига келтирилибди. Қараса, «ўлжа»си яраланган. Ўз талабини, яъни бирор жойи лат емаган одамни келтирмаган мулозимларига танбеҳ бериб, шу заҳоти «ўлжа»ни озод қилибди.
Подшоҳ мўъжиза олдида лол бўлиб, омон қолганига шукроналар айтиб, саройга қайтибди ва дарҳол зиндондаги вазирни ҳузурига чорлабди. Кейин қўлига ишоратан айтибдики: «Яраланган бу қўл ҳикматига гувоҳ бўлдим. Аммо сенинг зиндонда ётишингда қандай ҳикмати бор?»
Бундаги ҳикматни теран англаган подшоҳ оқил вазирдан жуда мамнун бўлибди. Аллоҳга шукрона айтиб, унга бош-оёқ сарпо инъом қилибди.
Б.НУРМУҲАММАД
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
