Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БУ СЭНМИСАН, ЭШИК ҚОҚҚАН ЮРТИМ БАҲОРИ!

28.03.2016
51 марта ўқилди
БУ СЭНМИСАН, ЭШИК ҚОҚҚАН ЮРТИМ БАҲОРИ!

Баҳор борлиқни уйғотган, мудроқ вужудларда ҳам тонг отган. Ҳамма уни соғинган, ўзича пешвозга ошиққан: болалар кўчаларни кўчириб, варракларни учириб, бойчечак қўшиғини айтиб, момолар уни кўзларига суртиб. Қизалоқлар сочларини майдалаб ўрдириб, оналар дошқозонни сумалакка тўлдириб, оталар ҳалимни сузиб, деҳқон даласини кезиб, тонг азондан уйқуси қочиб, ерга барака уруғини сочиб, гина-кудуратлар йўқолган, ким кимнинг кўнглини олган...

МАЖНУНТОЛ

Қизалоқлар... Уларнинг мурғак кўнгилларига ҳам баҳор қувончлари аллақачон кириб келган. Мажнунтоллар, энг аввало, қизалоқларга салом берган, таъзим қилган. Тол новдаларини бўртиб чиққан гўзалликни ҳеч ким қизалоқлар каби илғай олмас. Қизалоқлар каби бошларига кўтариб юрмас. Тол новдаларидан ажратиб олинган баргаклар қизларнинг сочларида жамалакларга, бошларида чамбаракларга айланади. Бир гўзал жило беради. Болалик оламининг мусаффо суврати толбаргак таққан қирқкокилли қизлар юзларида аксини топгандай худди.

Мажнунтол эса... Шу қизалоқлар туфайли кўкламнинг тимсолига айланади. Ерга таъзим бажо айлаб турган новдаларга боққан киши, у аёл бўлса умрининг баҳор фаслини – толбаргак тақиб чопиб юрган, эркак бўлса, баргак таққан қизларнинг сочларидан тортқилаган дамларини эслайди.

Юрак болалик соғинчида оғрий бошлайди...

СУМАЛАК

Бу кунни оналар ҳам орзиқиб кутишади. Ҳали қишнинг қирови кетмай улар қалбини соғинч туйғулари забт эта бошлайди. Қулоқларига сумалакнинг вақир-вуқир қайнагани эшитилгандай, муаттар ҳиди ҳар ён таралгандай бўлади. Дошқозон атрофида давра тортиб қўшиқ айтганларини эслашади...

Сумалак баҳонасида қўшнилари-ю қариндошлари пишириб келган қовоқ сомса-ю қат-қат патирни, кўк сомса-ю ҳолвайтарни эслашади. Айниқса, “учпишар” деб ном олган ўзбекча варақининг қат-қатидаги ажиб таъмни эслаб, лаблари тамшанади.

“Келинимнинг кўзи эсон-омон ёриса, сумалак қилиб қўшниларга тарқатаман...” “Қизим институтга ўқишга кирса, сумалак улашаман...” “Ўғлим диплом олган йили сумалак қилиб бераман...” Яна кимдир бирор мушкули ечим топса, кимдир савдоси бароридан келса, кимдир соғайиб кеца... Яна кимдир... Эҳҳе... Дилларда тугилган ниятлар шу қадар кўпки...

Ниятлари ижобат бўлган онахонларнинг ҳовлиларидан эрта баҳорда сумалакнинг ёқимли қўшиғи эшитилгани эшитилган:

Айтмоқчи, сумалакнинг бошида қилинган ният ижобат бўлгай, шул боис сумалак кавлаш учун қўлига капгир олганларнинг лаблари пичирлаб, дилидагини тилига туширади: эл шод бўлсин, юрт обод...

Тонг азондан болакайлар чопқиллаб-чопқиллаб қўшниларга Наврўз таомларини улашадилар: сумалак, сумалак!

ҚАЛДИРҒОЧ

Баҳорни кутаётганларнинг кўзлари осмонда. Само узра беланчакдай тебраниб учаётган турналар карвонларини соғинишган. Уларнинг “қурей-қурей”ларини қўмсашган. Соғинч тўла нигоҳлар интиқлик ила чинорлар тепасига қараб қўйган. Асрлар билан тенгдош дарахтларни ўзига маскан айлаган лайлакларни кутган. Уйларию айвонлари пештоқида ин қурган қалдирғочларни соғинган. Уларнинг ташрифидан юзларида табассум балқиган. Қалдирғоч уйни қора тортиб келдими, демак, баҳор ўзи билан бирга хонадонга файз-барака олиб келган. Қалдирғоч ин қурдими, демак, Шарқ тақвимидаги янги йил хонадони учун хосиятли келган.

Теглар:#2016/12

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897