Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бойликнинг боши соғлиқ

11.11.2013
60 марта ўқилди
Бойликнинг боши соғлиқ

Кексаларимиз дуога қўл очаркан, соғлик-саломатлик, хотиржамлик абадий бўлишини яратгандан сўрашади. Дарҳақиқат, сотиб олиб бўлмайдиган энг улуғ бойлик ҳам аслида шудир. Буни бошидан турли хасталикларни ўтказган, ҳаловати ўрнини аянчли оғриқлар эгаллаган одам билади.

Олти ой юролмадим. Бир кун тўшакдан турмай ётишнинг азобини тасаввур қилиб кўринг. Қандай оғир-а! Кўнглимга чироқ ёқса ёришмас, эртанги куним қандай бўлишини билмасдим. Ҳис қилганим оғриқ, англаганим тирик эканим эди. Худодан оёқларимга куч ато этишини сўрардим. Умидли дунё, деганларича бор экан. Жонкуяр шифокорларнинг саъй-ҳаракати, туганмас меҳри туфайли яшашга, эртанги кунимга ишонч уйғонди. Ёлғизлик комидан қутулиш бахтига мушарраф бўлдим. Дўстларимни кўргим, остона ҳатлаб кўчага чиққим, табиат гўзалликларидан баҳра олгим келарди. Яратганга шукрки, орзуларим рўёбга чиқди. Аста-секин юра бошладим. Ярим йилдан бери кутилган қадамларим мактаб томон бошлади. Дўстларим, устозларим дийдоридан баҳра олдим. Агар шифокорлар бўлмаганида мен қадам босолмас эдим. Уларга қандай миннатдорчилик билдиришни билмайман. Улар ўз боласидек менга меҳр кўрсатишди. Яшашга умид уйғотишди. Шундай зотлар сабаб кўпчиликнинг уйида хотиржамлик ҳукмрон. Кишиларнинг руҳи тетик. Юртимизда тиббий ҳизмат сифатини ана шундай юқори савияда бўлишига ҳисса қўшган мутасадди инсонларга раҳмат айтаман. Илоҳим ҳеч ким дардманд бўлмасин!

Теглар:#2013/45

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322
Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидасиСаломатлик

Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас

12.06.2023287
«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?Саломатлик

«Кесарча» йўли билан фарзанд кўрган аёлга табиий туғуруқ ман этиладими?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунёда кесарча кесиш амалиёти орқали туғилаётган чақалоқлар улуши 20 фоизни ташкил қилмоқда. Агар жараён шу тахлит давом

24.05.2023243
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681