Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ботир ўғлонлар юрт хизматига отланмоқда

26.02.2016
36 марта ўқилди
Ботир ўғлонлар юрт хизматига отланмоқда

Саф тортиб турган бўлғуси Ватан посбонларини кўриб фахрга тўласан, киши. Орзулари осмон, мақсади теран, ғайрати тўлиб-тошган бу йигитлар юрт тинчлигини янада мустаҳкамлаш учун ҳарбий хизматга отланишмоқда. Ҳа, бу ёшликка хос бўлган иштиёқ, нурли келажакка ишонч ва интилишдир.

Ватан ҳимоячиси бўлиш, аскарлик либосини кийиш бугун йигитлар учун фахр, ифтихор. Улар улуғ аждодларимизга муносиб авлод бўлиш учун астойдил ҳаракат қилаётгани сир эмас. Президентимиз таъбири билан айтганда “... минглаб ёшлар учун армия сафларида хизмат қилиш уларнинг шахс сифатида шаклланишида ўзига хос пойдевор бўлмоқда, ҳаёт йўлларини танлашда, олий маълумот, шу жумладан, ҳарбий маълумот олишда кенг имкониятлар очиб бермоқда. Бугунги кунда айнан мана шу ёшлар мамлакатимизнинг пухта тайёрланган кадрлар заҳирасини, Ўзбекистон келажагининг таянчи ва суянчини ташкил этмоқда”. Айни кунларда мамлакатимизда белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган ўғлонларни Қуролли Кучлар сафига кузатиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари йиғин пунктларида ҳам муддатли ҳарбий хизматни ўташга отланган йигитларнинг кузатувига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

– Ҳар бир ота-она учун фарзанди камолини кўришнинг ўзи бир бахт. Ҳарбий кийими ўзига ярашган фарзандимга қараб, ана шундай бахт сурурини ҳис қилаяпман. Энди у ҳам азамат йигитлар сафида тинчликка қалқон бўлади, – дейди Сабоҳат ая Мирсаидова ҳаяжон билан. – Бундан беҳад шодман. Ўғлимнинг юртга тиргак бўладиган ёшга етганидан, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек улуғ ишга бел боғлаганидан жуда бахтиёрман. Унинг ҳарбий либос ярашиб турган қадди-бастига тикилиб тўймаяпман. Назаримда янаям улғайгандек. Армияда хизмат қилиш Миразизжоннинг болалик орзуси эди. Мана, орзуси амалга ошди. Фарзандимнинг йигитлик бурчини виждонан адо этишига ишонаман.

Ҳа, ушбу кун ота-оналар хотирасида қувончли ва унутилмас сана сифатида муҳрланса, ажабмас. Бу кўтаринкилик кузатувчиларнинг меҳр балқиб турган юз-кўзларидан, самимий сўзларидан ҳам билиш мумкин.

Дарҳақиқат, армия мактабида тобланган ўғлон борки, келажак йўлини ёрқин белгилай олади. Айни дамда муддатли ҳарбий хизматга отланаётган йигитларни ҳам суҳбатга тортдик.

– Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежини тамомладим. Бугун Ватаним олдидаги бурчимни ўташга йўл оляпман. Ота-оналар бизга эзгу тилак ва истаклар билдиришди. Бу ишонч замирида тинчликпарвар халқимизнинг чексиз меҳри борлигини сездим. Бундан ғурурландим, – дейди чақирилувчи Миразиз Холиқов. – Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, Тошкент ахборот технологиялари университетига ўқишга кирмоқчиман. Инсонда изланиш, интилиш бўлса, албатта, орзулари рўёбга чиқади. Мен ҳам мана шу ҳаётий ҳақиқатга амал қиламан ва албатта, кўзлаган мақсадимга етаман.

Мустақил юртда вояга етган қадди расо, ақли зако фарзандлар, албатта, эзгу ишларга интилади. Пойтахтимизнинг “Анорзор” маҳалласида вояга етган Миразиз сингари юраги юрт меҳри билан ёниқ йигитлар эса Ватанимизнинг, ҳурлигимизнинг жонфидо посбони бўлишига ишонамиз.

Теглар:#2016/7

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241179
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897