
Одамзод дунёга келибдики, уч буюк орзу унга йўлдош: бири – тўқ ва фаровон ҳаёт кечириш, иккинчиси – тинч, осойишта яшаш, учинчиси – ҳур, озод бўлиш. Ана шу уч буюк орзуга эришиш имконияти озод ва обод юртимизнинг ҳар бир боласида мавжуд десам хато бўлмайди. Чунки, юртимиз одамлари меҳри билан болаларимизнинг комил инсон бўлишига кўмаклашаяпти.
Хоразм вилоятидаги Хива “Меҳрибонлик” уйи фаолиятини кузатиб бу сўзларнинг ҳақиқатлигига яна бир бор амин бўлдик.
– Ўзбекистон гўзал, бетакрор табиати, сўлим манзаралари ва ундаги ажойиб болалар оромгоҳлари билан ҳам машҳур, – дейди Хива “Меҳрибонлик” уйи директори Вера Пак. – Шоҳимардон сойлари, Зомин арчазорлари, Ургут чинорлари, Бойсун, Ҳисор, Боботоғ, Бўстонлиқнинг тенгсиз гўзалликлари тилларда достон. Ўлкамиздаги “Меҳрибонлик” уйлари болалари ана шундай масканлардаги оромгоҳлар қучоғида ёзги таътилни ўтказадилар. Бизнинг болаларимиз бир неча йилдирки, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг хушманзара “Меҳржон”, “Бойчечак”, “Меҳрибон” номли болалар оромгоҳларида ёзги таътилни кўнгилли ўтказиши анъанага айланди. Мазкур оромгоҳларда уч мавсум давомида Хоразм вилояти Касаба уюшмасининг саъй-ҳаракатлари орқали кам таъминланган оилалардан 80 нафар бола дам олмоқда. Улардан йигирма нафари бизнинг тарбияланувчиларимиздир. Бу йил ўн ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган олтмиш нафар ўқувчиларимиз бу сўлим масканларда дам олиш имкониятига эга бўлдилар.
Энг қувончли воқеалардан бири “Меҳржон” болалар оромгоҳи директорининг бизга йўллаган мактуби бўлди. Унда муассасамиз тарбияланувчилари турли маданий ва спорт тадбирларида фаол қатнашаётгани ва дам олиш масканида уюштирилаётган тадбирларнинг қизиқарли ўтишига муносиб ҳисса қўшаётганлари ҳақида ёзиб, миннатдорлик билдирибди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Зеро, болаларимизнинг ютуғи, улар эришган муваффақиятлар менинг ҳам ютуғим деб биламан. Улар ҳақида яхши сўз айтилса яйраб кетаман.
Шунингдек, бизнинг масканда ҳам вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кўмагида 5 мавсумли “Райҳон” болалар оромгоҳи ташкил қилинди. Унга ёзги таътилни кўнгилли ўтказишни истаган Хивадаги баъзи мактабларнинг болаларини ҳам жалб қилдик. Ҳар мавсумда 400 нафар бола дам олаяпти.
– Мен Хива “Меҳрибонлик уйи”да тарбия топдим. Тарбиячи опаларимнинг берган билим ва сабоқлари туфайли Урганч давлат университетига ўқишга кирдим. Олийгоҳни тамомлаб, яна шу масканга ишлагани келганимга ҳам тўрт йил бўлди, – дейди муссасанинг жисмоний тарбия мураббийи Жамол Абдуллаев.
У жисмоний тарбиядан дарс бериш билан бир қаторда, ёзда болалар билан икки мавсумда “Меҳржон” ва “Бойчечак” оромгоҳларида тарбиячи бўлиб ишламоқда.
– Биз Бўстонлиқдан кеча қайтиб келдик. У ер ўз номи билан Бўстонлиқ. Қандай бўстон эканлигини номининг ўзи айтиб турибди. Мана икки йилдирки болалар билан бирга тарбиячи сифатида оромгоҳга бораман. Ёзги таътилни роҳатижон тоғлар бағрида кўнгилли ўтказаётган, мириқиб чўмилаётган, тоза ҳаводан нафас олиб, сўлим табиатдан баҳраманд улғаяётган, қизиқарли тадбирларда фаол қатнашаётган болаларни кузатиб хурсанд бўламан. Ватан меҳрини бу ерда ҳар бир дақиқада ҳис қилади киши.
Оромгоҳда кўплаб машҳур инсонлар билан учрашувлар ташкиллаштирилиб турилади. Масалан, мамлакатимиздаги Корейс маданий маркази раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак келиб, ушбу марказ номидан болаларга совғалар улашди. Унинг сўзларини, болаларга бераётган сабоқларини, корейс халқи, маданияти ҳақидаги суҳбатларини тинглаб, асл миллий қадриятлар ҳамиша умуминсоний моҳиятга эга бўлади деган хулосага келдим. В. Пак билан учрашув болаларда катта таассурот қолдирди. У киши билан болалар корейсча рақсга тушишди. Бундай тадбирлар бу ерда тез-тез бўлиб туради.
Болаларни соғлом турмуш тарзига ошно қилиш мақсадида оромгоҳларда мунтазам спорт мусобақалари ўтказиб турилади. Мусобақаларда иштирок этиш орқали болажонлар ўз саломатликларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда ўз маҳоратларини ҳам ошириб боришмоқда. Хивалик Шоҳиста Рўзметова, Бобожон ва Дадажон Шомуротовалар шахмат мусобақаларида иштирок этиб ғолиб бўлишди. Шоира Абдуллаева ва Фарзона Йўлдошева эса спортнинг сузиш беллашувларида иштирок этиб, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди. Болаларимизнинг барча тадбирларда фаол қатнашаётгани бизни қувонтирди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
МаданиятИСТИРОҲАТ БОҒИДАГИ БОЛАЛАР
Куни кеча пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номли маданият ва истироҳат боғи ҳар доимгидан ҳам гавжум бўлди. Маълумки, 25 майдан 2 июнга қадар юртимиз бўйлаб “Бахтли болалик” шиори остид
Тиббий сабоқларБолаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?
Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
