Мамлакатимизда ахборот соҳасидаги туб ўзгаришлар кучли фуқаролик жамияти шаклланишининг, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашнинг зарурий шартидир. Мазкур омиллар оммавий ахборот воситалари ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясида мустақил оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда ОАВ ўрни ва аҳамиятини янада кучайтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тузилиши мустақил ННТ,ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларини босқичма-босқич ривожлантириб боришда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўтган давр мобайнида 250 нафардан ортиқ мустақил оммавий ахборот воситалари 8,8 миллиард сўм миқдорида давлат субсидиялари, ижтимоий буюртмалари ва грантлари шаклида қўллаб-қувватланди. Жорий йилда Парламент комиссияси томонидан мустақил ОАВларининг лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш учун икки миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Тадбирда танлов ғолиби бўлган 43 нафар мустақил ОАВга 650 миллион сўмлик навбатдаги давлат гранти сертификатлари топширилди. Ғолиблар орасида "Каракалпак адебияты" , "Бухоро оқшоми", "Яккабоғ овози", "Бувайда кўзгуси" каби вилоят нашрларининг борлиги қувонарлидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятCongress Hallда "Тошкент ёшлар форуми" старт олди
Congress Hallда "Тошкент ёшлар форуми – 2021" бўлиб ўтмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу форум ёшларни хорижий грантларга жалб қилиш
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
