Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бўшт вақт

10.08.2020
283 марта ўқилди
Бўшт вақт

уни болалар иқтидорини рўёбга чиқаришга бағишлайлик

Электр чироқни кашф қилган Томас Эдисон болалигида мактабдан келиб, онасига ўқитувчиси бериб юборган мактубни тутқазади. Она мактубни ўқир экан, кўзларидан ёш оқади. Бундан ёш Томас хавотирга тушиб, йиғининг сабабини сўрайди. Онаси жавоб беради: “Сенинг кучли қобилиятинг бор экан. Мана эшит: “Ўғлингиз ўта иқтидорли, мактаб унга ва унинг қобилиятига торлик қилади. Шунинг учун ўғлингиз уйида таълим ола қолсин!”. Шундай қилиб, Эдисон ўз уйида онасидан таълим-тарбия ола бошлайди.

Орадан йиллар ўтади. Томас буюк олим бўлиб етишади. Онасининг вафотидан кейин олим унинг жавонидан мактуб топиб олади. Aнча йил ўтган бўлса-да, мактубни дарров танийди. Бу – ўша, мактабдаги муаллими ёзиб берган хат эди. Эдисон хатни ўқий бошлайди: “Ўғлингиз ўта беақл ва қобилиятсиз бола. Эртадан бошлаб мактабга келмасин!”.

Эдисон анча вақтгача йиғисини тўхтата олмайди. Сўнг хотиралар дафтарига қуйидаги сўзларни битиб қўяди: “Эдисон ҳақиқатан ақлсиз бола эди, бироқ онасининг гўзал тарбияси сабабли истеъдод соҳибига айланди”.

Бундан кўриниб турибдики, бир сўз билан инсон тақдирини ўзгартириб юбориш мумкин. Яъни, бола тарбиясига ­масъул бўлган шахс – ўқитувчининг қўпол хатоси туфайли Эдисон хатда таърифлангани каби қобилиятсиз бўлиб қолиши мумкин эди. Онасининг зукколиги, фаҳму фаросати сабаб уни дунё таниди.

Бугун мамлакатимиз катта синовни бошидан ўтказяпти. Коронавирус туфайли карантин эълон қилинди. Бу кунлар доимо иш билан банд ота-оналарга фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказиш имконини беради. Боламиз бизнинг меҳримизни сезиши, керак бўлса, умидимиз, ниятимизни яхшироқ билиши, уларга буни англатиш учун қулай фурсат. Энг яхши одатларимиз китоб ўқишимиз, шеър айтишимиз, мусиқадаги салоҳиятимиз, спортдаги қобилиятимиз каби энг яхши фазилатларимиз билан болаларимизга ўрнак бўлайлик. Чунки инсонни ибрат тарбиялайди. Фарзанларимиздаги қобилиятни сезиш, ўзимизнинг салоҳиятимиздан ҳайратга тушиши учун ўтаётган кунлар бизга катта имконият бераётганини унутмайлик. Фарзандимизга ўқиб берган битта шеъримиз ёки битта китобимиз унинг биз илғамаган қобилиятини очса не ажаб. Ахир қадим-қадимдан ҳам бир эшик ёпилса, минг эшик очилади, деган нақл бор. Дарвозамизни ёпиб, кўнглимизнинг минг эшикларини очайлик. Фарзандларимизни илмга, касб-ҳунарга, гўзал хулқ-одатга ўргатиш учун берилган фурсатнинг қадрига етайлик.

Комила КАРОМОВА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592