Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Бошланғич синф ўқувчилари 1 мартдан 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилади

23.02.2018
96 марта ўқилди
Бошланғич синф ўқувчилари 1 мартдан 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилади

Бола тарбиясида оила институтининг ролини ошириш, ота-оналарга фарзандлари тарбияси билан шуғулланишлари ва мулоқот қилишлари учун кенг имконият яратиш, улар ўртасида меҳр-оқибат туйғулари ва оилавий анъаналарни ривожлантириш мақсадида республикамиздаги барча умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизими жорий этилади.

– Бунда ўқувчиларнинг ота-оналари билан ўтказадиган вақтини кўпайтириш, уларнинг бирга бадиий китоб ўқишлари, музей, театрларга саёҳатга боришлари учун қулай шароит яратиш кўзда тутилмоқда, – дейди Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати ходими Шавкат Хўжақулов. – Ҳафтанинг шанба кунлари таълим муассасаларида ўқувчиларнинг қизиқишлари ва ота-оналарнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда турли тўгараклар, спорт секциялари ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб республикадаги барча умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчилари ҳафтасига 5 кунлик ўқиш тизимига ўтказилади. 2018 йил сентябрдан эса 2-4-синфлар ҳам ҳафтасига 5 кун ўқишга боради. Шу муносабат билан ҳозирда вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар томонидан жойларда ота-оналар ўртасида кенг қамровли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Теглар:#2018/8

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ахборий тушкунлик: стресснинг янгича кўринишиТиббий сабоқлар

Ахборий тушкунлик: стресснинг янгича кўриниши

Ён-атрофимиздаги дўстлар, оила аъзоларимизнинг «бирор нарсага қизиқишим қолмаган», «хотирам пасайиб кетяпти», «охирги пайтларда ҳамма нарса ғашимни келтираяпти», каби шикоятларига

11.02.2021159
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896