Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болангиз тирноғини кўп тишлайдими?

19.06.2014
53 марта ўқилди
Болангиз тирноғини кўп тишлайдими?

Ёш болалар орасида тирноғини тишлаб ўтириш ҳолатлари кўп учрайди. Бу ҳолат одат тусини олмаслиги учун оналардан ҳушёрлик талаб қилинади. Кўпинча тирноқ мўрт ёки синувчан бўлса, бола тирноғини тишлаб олиб ташлашни маъқул кўради.

Шунинг учун вақтида боланинг тирноқларини олиб туриш зарур. Бу ёқимсиз одатнинг олди олинмаса, қатор касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Тирноқ ичида йиғилган микроблар оғиз бўшлиғига, кейин меъда-ичак тизимига тушади ва ичакларда гижжа пайдо қилади. Шунингдек, тирноқ касаллиги, тирноқ эти касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Бу одатдан қутилиш учун қуйидаги чора-тадбирларни қўллаш мумкин: тирноққа бемаза, ўткир ҳидли ёки аччиқ модда суртиб қўйилади. Ёш болаларга эса махсус қўлқоплар ёрдам беради. Бу одатга қаттиқ ўрганиб қолганларга қотирилган нон ёки болалар учун мўлжалланган резина тишлагичлар ёрдам беради.

Теглар:#2014/25

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўткир юқумли ичак касалликлари: кимлар кўпроқ чалинади?Табобат

Ўткир юқумли ичак касалликлари: кимлар кўпроқ чалинади?

Ушбу касалликларнинг кеч баҳор ва ёз, куз мавсумларида кўпроқ учрашига бир қанча омиллар сабаб бўлиши мумкин: – Ҳаво ҳарорати юқори бўлган вақтларда инсонларнинг қайнатилмаган сув­

01.06.2023133
Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?Табобат

Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари нега кўпаяди?

Ҳозир юртимизда айни пишиқчилик мавсуми. Ёзнинг жазирама кунлари бошланди. Бу давр­да аҳоли, айниқса болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Шулардан бири – ўткир д

18.08.2023204
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781