Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болаликнинг сўнгги ёзи

16.05.2018
53 марта ўқилди
Болаликнинг сўнгги ёзи

Иккинчи жаҳон уруши ҳақида минглаб китоблар, юзлаб романлар, ҳикоя, қисса, очерк ва мақолалар ёзилган, десак муболаға бўлмайди.

Куни кеча “Ўзбекистон” телеканалида тақдимоти ўтказилган “Болаликнинг сўнгги ёзи” ҳужжатли фильми ана шу эзгу анъананинг мантиқий давоми бўлди. Илло, бу мавзу ҳеч қачон эскирмайди. Чунки уруш бошланганига 77 йил тўлган бўлсада ҳали ҳануз милтиқ ва тўплардан чиққан товушлар кишиларнинг хотирасидан акс-садо бериб турибди.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Наби Раззоқовнинг муаллифлик ҳужжатли фильми ўзига хос услуби билан томошабинни ўзига тортади. Агар анъанавий публицистик фильмларда диктор ёки муаллифнинг шарҳида воқеалар тўғрисида изоҳ берилса, мазкур фильмда 77 йил аввалги воқеаларни ўз бошидан кечирган, ночорлик, бир бурда нон илинжида Тошкентга келган, ўзбекларнинг болажон халқлигига, қорнилари тўқ, қадрлари юксак эканигига гувоҳ бўлган инсонларнинг ўз тилларида барча воқеаларни айтилиши, фильмнинг таъсирчанлигини оширган.

Ота-онаси бомба остида қолиб, қурбон бўлганидан сўнг Ўзбекистонга келган ва бу ерда меҳрибон инсонлардан меҳр-шафқат кўрган М. Ружанский ўз хотираларини шундай изоҳлайди: “Вақт яраларни тузатади” деган ибора бор. Йўқ, замон бундай улкан шикастни, жароҳатни даволашга қодир эмас. Фақат вужудимизда эмас, қалбимиз ва хотирамизда урушнинг қонли излари қолган. Умрим давомида ҳар куни сахий ўзбек халқини эслаганимда кўзларимда жиққа ёш пайдо бўлади. Меҳри дарёликни, инсонийликни, одампарварликни жаҳон аҳли айнан ўзбеклардан ўрганишлари керак...”

Тошкентда жон сақлаб қолганлардан яна бири Елена Горошник бундай хотирлайди: “Биз, турли миллатга мансуб болалар пойтахтнинг 148-умумтаълим мактабида ўзбек, рус, немис тилидаги машғулотларга қатнардик. Ўзбекча шеърларни ёдлаганмиз. Бундан 77 йил аввал ёдлаганим бир шеърнинг мисралари ҳали ҳануз ёдимда: “Қалдирғочлар учиб кетди тўп булутларга...”

И. Либус эса ўзини Ўзбекистон фарзанди ҳисоблайди: “Мен ўзимни, аввалло, ўзбек деб ҳисоблайман. Бирор дақиқа бўлсин Ўзбекистонни севишдан толмайман. Томир-томиримгача бу юртга боғланганман.”

Мақоламиз аввалида кўплаб ҳужжатли фильмлардан фарқли ўлароқ ижодкорлар, хусусан сценарий муаллифи, режиссёр Наби Раззоқов диктор учун матндан фойланмаганини айтган эдик. Чунки муаллиф ғояси, унинг позицияси хотираларини сўйлаган иштирокчиларнинг эътирофида тўла ўз инъикосини топган.

Теглар:#2018/19

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»Маданият

«Ҳашаматли ҳаёт синдроми»

Шундай синдром борми? Китобларда йўқ, бироқ ҳаётда бор. Сўнгги пайтларда 17-20 ёшга етган ўғли ёки қизининг характеридан норози бўлиб келаётган ота-оналар сони кўпайган. Мана бу ўғ

28.12.2021131
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362