
мактабгача таълим муассасасида кечади
Сеҳрли кемача
– Азизбек, кел о'г'лим ёқангни то'г'рилаб қо'яман.
– О'зим то'г'рилайман, ахир катта боламан-ку, ойижон, тарбиячи опамиз бизга шундай дейди, – та'кидлайди Азизбек о'зи тарбияланаётган 52-"Сеҳрли кемача" номли мактабгача та'лим муассасасига ё'л олар экан.
Онанинг юзларига табассум ёйилиб, ко'нглидаги "тарбиячи опанг омон бо'лсин", деган тилак тилига ко'чиб, мамнунлик билан секин бош ирг'аб қо'йди.
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 52-"Сеҳрли кемача" номли мактабгача та'лим муассасасида айни вақтда 12 та гуруҳ фаолият ко'рсатиб, 250 нафарга яқин болажонлар тарбияланади. Бу ерда "Инглиз тили, "Рус тили", "Тасвирий сан'ат", "Мусиқа", "Моҳир қо'ллар" каби бир қатор то'гараклар мавжуд. Барча қулайликларга эга бо'лган спорт зали, футбол майдончаси ва 2 та чо'милиш ҳавзаси болажонлар ихтиёрида. Шу боис ҳам муассаса тарбияланувчилари "Сог'ломжон-полвонжон" спорт мусобақаларининг туман босқичида иккинчи о'ринни эгаллашди. Улар яна янги мусобақаларга қизг'ин ҳозирлик ко'ришмоқда.
фарангизнинг иккинчи уйи
– Ҳар куни тарбиячи опамиз бизни қучоқ очиб кутиб олади. Ҳамшира опамиз тозалигимизни текширади. Бу ерда мазза қилиб ошпаз опамиз пиширган таомларни танаввул қилиб, ширин мевали шарбатларни ичамиз. До'стларим Мухлиса, Чарос, Фарруҳлар билан бирга расм чизамиз. Бу ерда қо'шиқлар айтиб, миллий рақслар ҳам о'рганамиз, – дейди 4 ёшли Фарангиз Акромхо'жаева.
қо'зиқоринлар до'стлиги
– Қалпог'ини бошига бостириб олган қо'зиқоринни яхши биламиз. Улар ҳам бир-бири билан до'стлашар экан. Қо'зиқоринлар ёмг'ирдан со'нг қуёшни севиб, севиниб ер юзига униб чиқишини тарбиячи опамизнинг айтган эртагидан билиб олганмиз. Шунинг учун ҳам рангли қог'озлардан қирқиб олиб, уларнинг до'стлигини акс эттириш бизга завқ баг'ишлайди. Самандар, Муҳаммад-саид, Сардор ва мен ясаган қо'зиқоринлар биринчиликни олди, – дейди муассаса тарбияланувчиси Азиз Бахтиёров бизга о'зи ясаган қалпоқли до'стларини ко'рсатиб.
моҳир қо'ллар
Ранг-баранг очилган гуллар ёнидан асло бепарво о'тиб бо'лмайди. Гулларга боққан ко'зларда қувонч порлайди. Мактабгача та'лим муассасасида фаолият ко'рсатаётган "Моҳир қо'ллар" то'гарагида ясаган гулини ко'з-ко'з қилаётган Диёра Нуруллаева олти ёшни қаршилаётган экан. Улг'айганимда шифокор бо'ламан, – дея орзулаётган қизалоқ берган саволларимизга бурро-бурро жавоб қайтарди. "Моҳир қо'ллар" то'гарагининг иқтидорли а'золари Зуҳра Юсупова, Салоҳиддин Отажоновларнинг ясаган сап-сариқ жо'жалари-ю, чапдаст ё'лбарслари ҳам мақтовга лойиқ. Эндигина уч ёшдан о'таётган кичкинтойларнинг қизиқишларини ко'риб, балли деймиз.
ким чаққон
Бир, икки, уч, бошладик... Бирин-кетин сувга сакраган болажонлар муассаса ҳовлисидаги сузиш ҳавзасида роҳатланмоқда. Айни саратоннинг жазирамасида чо'милиш кичкинтойларнинг энг севимли машг'улотига айланган. Тарбиячи опанинг назоратида кичик ҳавзада мароқ билан сузаётган болаларни ко'риб ҳавасинг ортади. МТМ тарбияланувчиси Ҳасан Юсупов болажонлар орасида сузиш бо'йича чаққон. У бийрон тили билан ҳаммани лол қолдириб, "катта бо'лсам, сузиш бо'йича чемпион бо'ламан", дейди.
адог'и ё'қ саволнинг ҳам жавоби бор
– Ҳар бир ота-она, тарбиячи, мураббий ким бо'лишидан қат'ий назар, боланинг адоқсиз саволларига жавоб бериши зарур. Чунки, кичкинтой о'зини қизиқтирган теварак-атроф ҳақида имкон қадар ко'п нарсаларни билгиси келади. Агар бунга о'з вақтида э'тибор берилмаса, унинг қизиқиши о'з-о'зидан со'ниб, руҳий тушкунликка тушади. Яна бир муҳим жиҳати шуки, катталарнинг назаридан четда қолаётган бола бошқаларга фикрини тушунтира олмайдиган, бора-бора мустақил қарор қабул қилолмайдиган бо'либ қолади.
Бола асосан 3 ёшидан ёзишга ҳаракат қилади. Демак, унинг иқтидорини со'ндирмасдан ривожлантириш лозим. "Сеҳрли кемача" номли мактабгача та'лим муассасамизда болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Тайёрлов гуруҳимиздаги тарбияланувчиларга саноқ сонларни, со'злардан гаплар тузишни о'ргатамиз. Улар қувноқ ше'рларни ёд олишади. Муассасамизда ҳар бир байрам о'зига хос шод-у хуррамлик билан о'тади. Боланинг қалби бег'убор, ана шу бег'уборликни то'ла-то'кис асрашда барчамиз мас'улмиз, – дейди 33 йилдан буён масканда тарбиячи бо'либ ишлаб келаётган Ёқутхон опа Исманова.
Мазкур мактабгача та'лим муасасасида янги интерфаол усулда иш олиб бораётган Муҳаббат Муҳаммедова, Сурайё Ниг'матхожаева, Гулчеҳра Дадаева, Дилором Худойназарова, Го'зал Юлдошева каби тарбиячилар бу борада о'зига хос мактаб яратишган.
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 52-"Сеҳрли кемача" номли мактабгача та'лим муассасида тарбияланаётган кичкинтойлар билан суҳбатлашиб улар о'зларининг "иккинчи уйи"ни чин дилдан ардоқлашларининг гувоҳи бо'лдик. Болажонларнинг о'з она тили билан бир қаторда инглиз, рус тилларини ҳам о'рганишга иштиёқмандлиги эса бизни қувонтирди. Мактабгача та'лим муассасаси жамоасининг саъй-ҳаракати боис МТМ биноси жорий та'мирланиб, мевали-манзарали дарахтлар ҳамда ранг-баранг гуллар қо'йнига бурканган маскан ҳар тонг болажонларни о'з баг'рига чорлайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
