Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОЛАЛИКНИНГ БЕҒУБОР РАНГЛАРИ

27.12.2012
60 марта ўқилди
БОЛАЛИКНИНГ БЕҒУБОР РАНГЛАРИ

Ёшлар ижод саройида “Тошкент қувончлари” IV Халқаро болалар расмлари биенналеси якунланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур халқаро кўргазма ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбирга турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, ўқитувчилар, мусаввирлар, болалар таклиф этилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида бунёд этилаётган болалар мусиқа ва санъат мактаблари, “Баркамол авлод”, бадиий ижодиёт марказлари ўғил-қизларнинг эстетик дидини тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш ва истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси томонидан бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ёш мўйқалам соҳиблари маҳоратини ошириш, ижод намуналарини моҳир рассомлар, санъатшунослар назаридан ўтказиш ва жамоатчиликка таништиришга оид кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Камалак жилоси”, “Мафтункор ранглар дунёси”, “Ўзбекистон - жаҳон болалари нигоҳида” каби анъанавий кўргазмалар, тасвирий санъат ҳафталиклари, ижодий кўрик-танловлар, маҳорат сабоқлари шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг 10-15 декабрь кунлари Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтган “Тошкент қувончлари” IV Халқаро болалар расмлари биенналесидан кўзланган асосий мақсад турли мамлакатлар болаларининг Ўзбекистон, халқимизнинг ибратли анъана ва қадриятлари, бугунги ҳаёти ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш, болалар ижодиётини ривожлантириш, тасвирий санъатга қизиқувчи ўқувчи-ёшларнинг ижодий маҳоратини юксалтиришдан иборат эди.

Халқаро кўргазмада ўзбекистонлик болалар билан бирга АҚШ, Австрия, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Латвия, Малайзия, Миср, Озарбойжон, Франция, Сингапур, Италия, Исроил, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Россия, Руминия сингари ўттизга яқин мамлакатдан 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган мусаввирларнинг икки мингдан ортиқ ижодий иши намойиш этилди. Расмлар “Болалик дунёси”, “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган дунё”, “Менинг орзуим”, “Мен билган Ўзбекистон” сингари мавзулар бўйича томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Уларда болаларнинг Ўзбекистон, оила, табиат, тинчлик, дўстлик, аҳиллик, меҳр-мурувват ҳақидаги тассаввурлари содда ва самимий, болаларга хос беғубор ва ёрқин тарзда акс эттирилган.

Теглар:#2012/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353