Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОЛАЛАРНИНГ ЯНА БИР ЯНГИ БОFИ

20.05.2013
58 марта ўқилди
БОЛАЛАРНИНГ ЯНА БИР ЯНГИ БОFИ

Пойтахтимизда "Болажон" истироҳат боғи очилди

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармасидан маълум қилишларича, ҳозирги кунда пойтахтимизда ўн иккита маданият ва истироҳат боғи фаолият юритмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрда қабул қилинган "2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори асосида мазкур масканларни янада ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимизда замонавий қулайликларга эга яна бир янги истироҳат боғи ишга тушди. Қарийб беш гектар майдонни эгаллаган боғда уч мингдан кўпроқ манзарали дарахт мавжуд. Сўлим гулзору яшил майсазорлар, мусиқали фавворалар боғнинг кўркига кўрк қўшиш баробарида ёзда ҳарорат мўътадиллигини таъминлайди.

Боғ бежиз "Болажон" деб номланмаган. Бу ерда болакайлар учун турли аттракционлар, эртаклар майдончаси барпо этилган. Шахмат, шашка, стол тенниси билан шуғулланиш имконияти яратилган. Боғни оилаларнинг севимли дам олиш масканига айлантириш, болалар ва ёшлар учун турли маданий-маърифий тадбирлар, хайрия акциялари ўтказиш режалаштирилган.

– Пойтахтимизда янги боғ очилаётганини эшитиб, маҳалламиз фаоллари билан бу ерга келдик, – дейди Чилонзор тумани "Бўрижар" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маъмура Маҳмудова. - Боғда яратилган шароитни кўриб, жуда хурсанд бўлдик. Буларнинг барчаси Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

"Болажон" истироҳат боғининг очилишига бағишланган маданий тадбирда пойтахтимиздаги маданият уйлари, "Баркамол авлод" марказлари, болалар ва ёшлар ижодий жамоаларининг концерт дастури, ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди, расмлар танлови ўтказилди.

Теглар:#2013/20

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?Спорт

Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?

Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан

11.10.2022144
XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор

05.06.2024160
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974