Куни кеча В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида ушбу таълим муассасаси ўқувчилари ташаббуси билан “Болалардан болаларга” деб аталган анъанавий хайрия концерти бўлиб ўтди.
Ҳар ойнинг 15-санасида ўтказиладиган мазкур концерт дастурида республика миқёсидаги кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ёш истеъдод эгалари иштирок этдилар. Концертдан тушган маблағ Гематология қон қуйиш илмий-текшириш институтида даволанаётган болаларга керакли дори-дармонлар учун сарфланади.
Халқимизнинг юксак фазилатларидан бўлган бирдамлик, саховат ва мурувват ёрдамини кўрсатиш каби эзгу қадриятларни эъзозлаш ташаббуси билан чиққан ўқувчилар хаста тенгдошлари билан дўстлик ришталарини ўрнатиб, мурғак қалбларга мадад бўлаётганларидан бахтиёр.
Хайрия концертида илк бор янграган “Болалардан болаларга” қўшиғининг матни ва мусиқасини ҳам ёш санъат ғунчаларининг ўзлари яратган.
Хайрия концертида халқаро танлов ғолиблари Муҳриддин Сайфиддинов, Юля Габдюкова, “Янги авлод - 2012” республика танлови ғолиблари Шоҳруҳ Абдуворисов ва Шоҳруҳ Неъматжонов, Никита Стеценколарнинг чиқиши томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, “Янги авлод - 2012” республика танлови ғолиблари наманганлик Отабек Собиржонов ва Жамшид Ғаффоровлар ижросидаги “Мустаҳзод” қўшиғи йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
