
Ясси товон болаларнинг таянч-ҳаракат аъзоларида энг кўп учрайдиган касалликлардан бири бўлиб, унда товон таги узунасига ерга тегиб туради.
Нормал ҳолатда, аксинча, товон таги бироз букилувчи ҳолда бўлиши лозим.
Ушбу хасталикка ташхисни болалар 3-4 ёшга тўлганида қўйиш мумкин. Негаки, болада маълум вақтгача товон суяклари ҳали қотмаган, кўп тоғай тўқималардан иборат, мушак ва пайлар ҳали кучсиз, чўзилувчан бўлади. Бундан ташқари, товонлар текисга ўхшайди, сабаби, товон таги бўшлиғи ёғлик юмшоқ тўқималар билан тўлган бўлади.Таянч-ҳаракат аъзолар меъёрда ривожланганда болада 5-6 ёшида товон ўзининг асл ҳолатига келади. Лекин баъзида товоннинг ривожланиши ўзгариб, ясси товон касаллиги келиб чиқади.
Ясси товон пайдо бўлишида қуйидаги омиллар аҳамиятга эга:
– Ота ёки онада ясси товон касаллиги бўлса, бу болага ҳам ўтиши мумкин;
– Жуда текис ва пошнасиз, ёки жуда учли ёки жуда кенг оёқ кийим сабабли;
– Оёқларга ортиқча куч таъсирида, масалан, оғир юк кўтарганда, ёки тананинг ортиқча вазни, семизлик туфайли;
– Бўғимларнинг ўта букилувчанлиги, рахит касаллиги сабабли;
– Оёқларда болдир ва товон мушаклари шоллигида (полиомиелит касаллиги асорати, ёки ДЦП(болалар церебрал фалажлиги);
– Товон жароҳатланиши.
Баъзида ота-оналар бу касалликка унчалик ҳам эътибор беришмайди. Чунки ясси товоннинг эрта даврида унинг белгилари кузатилмайди. Лекин вақт ўтиб, бу касаллик "рессор" функцияни, шунингдек, товоннинг ўзига хос амортизация вазифасини бузади ва таянч фаолиятини сусайтиради. Юриш вақтида ҳамма куч, силкиниш болдир, чаноқ-сон бўғимига, бел умуртқалари поғонасига тушади ва бунинг оқибатида бўғим касаллиги(артрозлар), умуртқалар поғонаси қийшайиши – сколиоз касаллигини келтириб чиқариши мумкин Шунинг учун ясси товон касаллиги қанча тез аниқланса ва унинг даволаниши қанча барвақт ўтказилса, юқорида айтилган касалликларни бартараф қилса бўлади.
Ясси товон хасталигини даволашда ўзига хос даволаш услублари қўлланилади. Кўпроқ физиотерапевтик даволаш – парафин, ионофорез, дарсенваль, даволаш гимнастикаси, массаж (махсус уқалаш) бунда яхши натижа беради. Касаллик бошланиш вақтида энг фойдали муолажа уқалаш бўлиб, у мушакларнинг қотишига, қон айланишини нормал ҳолатга келтиришга, товон бўғимлари ва пайларига яхши таъсир ўтказади. Даволаш вақтида умуртқалар поғонасига ҳам аҳамият бериш зарур. Негаки, ясси товонда бу аъзо ҳам ўзгаради. Сколиозда "S"- симон қийшайиш пайдо бўлиб, шунда ҳам шифокор томонидан уқалаш, даволаш гимнастикаси, сувда сузиш каби муолажалар буюрилади.
Ясси товон аниқланган бола махсус оёқ кийим кийиши керак. Энг асосийси, танланган пойабзал бола оёғининг ўлчамига тўғри келиши зарур. Табиий матолардан тайёрланган, товони қаттиқ ва унча катта бўлмаган пошнаси бор пойабзал бемор болаларнинг товонига яхши таъсир этади. Бундан ташқари махсус патак-стелки буюрилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
