– Ойижон, йиғламанг! Ҳали мен шундай чиройли қиз бўламанки, кўриб ҳамманинг ҳаваси келади. Мана шу самолётда учиб бориб шу самолётда тузалиб қайтиб келаман, – юзлари тилсиз ёвнинг заҳридан куйган қизалоқ қўнғироқдек овози билан шундай деб барчани йиғлатиб ўзига қаратган 4 ёшли қизалоқ Малика қатори 21 нафар болани “орзуларинг ушалсин, ой бориб омон қайт,” деб барча дуо қилди.
Куйиш ташхиси қўйилган бу болалар кеча Ўзбекистон халқаро аэропортидан Германияга даволаниш учун жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун аэропортга чиққанлар мурғак вужуднинг шундай дардни кўтариб юрганига, келажак ҳақида ойдин орзулар қилишга ўзида матонат топганига тан беришди. Ўзбекнинг бу матонатли болаларининг келажакка ишончи баланд. Инсон қадри азиз юртда, ота-онаси, Ватани ғамхўрлигида камолга етаётган. Беғубор болалар бахтсиз тасодиф туфайли дард чекмоқда. Тақдирнинг дардманд кичкинтойларга атаган мукофоти бисёр. Ҳали болажонлар бу хасталиклардан фориғ бўлиб гўзал орзулари сари дадил қадам ташлашади. Барча қийинчиликлар ортда қолади. Фарзандлари саломатлиги учун қайғурган юртда бундан бошқача бўлмайди.
Мамлакатимизда болаларнинг саломатлигини асраш, уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлаш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолияти ҳам таҳсинга сазовордир.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўмак кўрсатиш, ногирон болаларни соғломлаштириш ва соғлом авлодни тарбиялаш борасида кўплаб ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда. Бу йўналишда хорижий давлатларнинг нуфузли тиббиёт муассасалари ва клиникалари билан қатор ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилган. Германиянинг “Fridensdorf International” халқаро ташкилоти билан йўлга қўйилган ана шундай ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни хориждаги нуфузли клиникаларда даволаш ва реабилитация қилиш кўзда тутилган. 2002-2015 йиллар давомида 294 нафар ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари нуқсонлари ва бошқа шу каби ташхислар билан Германия тиббиёт муассаларида даволанди.
– Жорий йилнинг январь ойида бахтсиз ҳодиса туфайли қизим Маликанинг ҳаёти хавф остида қолди. Ёнғин сабабли унинг танаси куйишдан жиддий зарарланди. Ўтган вақт ичида унинг саломатлигини тиклаш мақсадида югурмаган жойимиз қолмади, – дейди Малика Ғолибованинг отаси Воҳид ака Омонов. – Ана шундай кунларнинг бирида бир танишим худди шундай ҳолатда фарзандини Германияда бепул даволатгани бунда унга “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди яқиндан кўмаклашганини айтиб дилимда умид уйғотди. Шундан сўнг “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондига мурожаат қилдик. Шукр-ки, мамлакатимизда болалар саломатлигига қаратилаётган юксак эътибор туфайли қизим ҳам чет элда малакали жарроҳлик амалиётини ўтиш имкониятига эга бўлди. Бунинг учун ҳукуматимиз ва мутасадди ташкилотларга, фонд ходимларига алоҳида миннатдорлик билдираман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларБолаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?
Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
