Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БОЛАЛАР СПОРТИ ИСТИҚБОЛЛАРИ

12.04.2016
56 марта ўқилди
БОЛАЛАР СПОРТИ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Юртбошимизнинг “Ҳеч бир соҳа мамлакатни спортчалик тез дунёга машҳур қила олмайди” деган ибораси бежиз эмас. Дарҳақиқат, спорт ҳар қайси мамлакат, ҳар қайси давлатни оламга танитадиган беқиёс воситадир.

Халқаро майдонларда спортчиларимиз эришаётган ютуқлар қалбимизда ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади. Она Ватанимизга муҳаббат ҳиссини янада юксалтиради. Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилган аниқ мақсадли ишлар натижасида ўғил-қизлар мунтазам шуғулланадиган спорт турларининг сони ортиб бормоқда. 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар 2005-йилда 43 турдаги машғулотларга қатнаган бўлса, бугунги кунда улар 59 та спорт тури билан шуғулланмоқда.

Бугунги кунда фаолият олиб бораётган спорт мактаблари нафақат соғлом авлодни шакллантиришда, балки кўплаб мусобақаларда Ватанимиз номини бутун дунёга танитишга ҳисса қўшаётган чемпионларни етиштириштириб бермоқда.

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 40-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таълим олаётган ёш спортчилар ҳам халқаро ва республика миқёсида ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда. Мазкур муассасада 405 нафар ўғил-қиз турли спорт турлари бўйича таҳсил олади. Муассасада ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, ўз маҳоратларини намоён қилишлари учун барча шарт-шароит яратилган.

Спорт мактабида ўқувчи ёшларга ўз касбининг моҳир ўқитувчилари таълим бериб келишмоқда. 2015-йилда республика миқёсидаги мусобақаларда 43 нафар ўқувчи қатнашиб ғолибликни қўлга киритишида ҳам айнан устозларнинг хизматлари катта. Ёшлар ўртасида комбат айкидо спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикаси кубогида Жамшид Ҳидоятов 1-ўрин совриндори бўлса, академик эшкак эшиш бўйича Республика кубогида Шамсиддин Ўлмасов, Абдулазиз Турсуналиев, Умид Тошпўлатов каби бир қанча ўқувчилар фахрли 2-ўринни қўлга киритишди. Таълим даргоҳида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар нафақат республика, балки халқаро мусобақаларда ҳам совриндорлар сафидан ўрин олмоқда. Хусусан, байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича ўтказилган ХВИИ ёзги Осиё ўйинларида Эрнест Ирназаров мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиб, 2-ўринни қўлга киритди.

Ўқув даргоҳида барча спорт турлари қатори, футболга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг яққол исботини Бухоро шаҳридаги футбол бўйича ўтказилган халқаро турнирда 2000–2001-йилда туғилган муассаса ўқувчилари 3-ўринни қўлга киритишгани билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, комбат айкидо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубогида ёш спортчилар муносиб иштирок этиб, жами 15та медални қўлга киритди.

Нуфузли халқаро мусобақаларда шоҳсупанинг юқори поғоналарини забт этиб, ҳеч кимдан кам бўлмаган миллат фарзанди эканини исботлаётган спортчилар шижоати дилга ажиб сурур, ифтихор бағишлайди. Истиқлол шарофати билан қисқа даврда болалар спорти соҳасида туб ўзгариш ва янгиланишлар рўй бердики, бунинг самарасини умидли спортчиларимиз ҳамда уларнинг муваффақиятлари мисолида яққол кўришимиз мумкин. Бу мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашдек эзгу ният ила рўёбга чиқарилаётган ишлар спорт соҳасидаги саъй-ҳаракатлар юксак самара бераётганини тасдиқлайди.

Теглар:#2016/14

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?Спорт

Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?

Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан

11.10.2022144
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022230
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023119