
Инсон учун энг азиз неъматлардан бири шубҳасиз, соғлиқдир. Мамлакатимизда спорт ва жисмоний тарбияга қаратилаётган юксак эътибор замирида ҳам айнан саломатликни таъминлаш, руҳий баркамоллик каби эзгу ғоялар мужассам.
Сўнгги йилларда болалар спортини тизимли асосда ривожлантириш ўзининг кутилган самарасини бермоқда. Бугунги кунда спорт билан шуғулланадиган 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларимиз ўртасида ўткир респираторли вирусли инфекциялар билан касалланиш 47,3, пневмония 55,6, бронхит 61,7, сколиоз 45,5 фоизга камайгани муҳим натижа сифатида барчамизни қувонтиради. Эътиборлиси, бу каби ижобий ўзгаришларни ҳар бир ота-она ўз оиласи, фарзанди мисолида кўриб, спортнинг бу борадаги таъсири ва аҳамиятини тобора чуқур англаб етмоқда.
– Шифокорлар қизим Лайлонинг оёқларида туғма нуқсон борлиги ҳақида айтишганда, қаттиқ хавотирга тушдим, – дейди тошкентлик Наргиза Усмонова. – Яқинларимнинг маслаҳати билан уни туманимизда жойлашган спорт мажмуасига олиб бордим. Мана олти йилдирки, Лайло бадиий гимнастика билан мунтазам шуғулланади. Қувонарлиси, спорт туфайли қизим дардидан бутунлай фориғ бўлди. Қолаверса, мамлакатимизда ўтказилган мусобақаларда фаол қатнашиб, бир неча бор ғолибликни қўлга киритди.
Қиз болаларни оммавий тарзда спортга жалб этиш борасида амалга оширилаётган амалий ишлар самараси бугунги кунда яққол кўзга ташланмоқда. Президентимизнинг “Қизларимиз тимсолида биз авваламбор бўлғуси оналарни, халқимиз, миллатимизнинг умиди ва таянчи ҳисобланган келажак авлодни дунёга келтириб, вояга етказадиган наслимиз давомчиларини кўрамиз”, – деган фикрларида ҳам бир олам маъно мужассамдир.
Келинг, шу ўринда рақамларга мурожаат қилсак. Жорий йилнинг 20 июль ҳолатига кўра, дунёнинг 12 та мамлакатида бўлиб ўтган 16 та халқаро мусобақада спортнинг 10 тури бўйича 150 нафар спортчи юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган бўлса, уларнинг 43 нафарини қизлар ташкил этди.
Фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказишда спорт билан бир қаторда мусиқий тарбия ҳам беқиёс аҳамиятга эга. Чунки, жисмоний тарбия инсоннинг иродасини тоблаб, соғлиғини мустаҳкамласа, мусиқа унинг руҳига озиқ беради. Шу боис, мамлакатимизда спорт объектларини қуриш билан бир қаторда, болалар мусиқа ва санъат мактабларини барпо этиш масаласига ҳам алоҳида этибор қаратилмоқда. Жумладан, Республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2003–2015 йиллар оралиғида 2 минг 205 та иншоот қурилган бўлиб, уларнинг 283 тасини болалар мусиқа ва санъат мактаблари ташкил этади. Эътиборлиси, кўрсатилаётган бу каби юксак ғамхўрлик туфайли фарзандларимиз турли нуфузли мусиқа танловларида, фестивалларда фаол иштирок этиб, ўз иқтидори билан дунё аҳлини ҳайратга солмоқда.
Жорий йилда ҳам жамғарма томонидан жами 269 та иншоотларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориш кўзда тутилган. Шулардан 18 таси “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари”дир.
– Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2016 йилда фойдаланишга топшириладиган 245 та спорти иншооти ва сузиш ҳавзаларини зарурий анжомлар билан жиҳозлаш режалаштирилган, – дейди жамғарма ижрочи директори ўринбосари Акмал Бобонов.
Спортчиларимиз аввалги йилларга нисбатан жорий йил нуфузли халқаро мусобақаларда яхши натижаларни қўлга киритишмоқда. Хусусан, 2016 йил 17-22 март кунлари Португалиянинг Калдас да Раина шаҳрида спортнинг жанг санъатлари тури бўйича ўтказилган VI жаҳон чемпионатида ёш спортчиларимиз муносиб қатнашиб, якунда 40 дан ортиқ давлатлар ва 5000 га яқин спортчилар орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, 29 март – 5 апрель кунлари Польшанинг Бигдош шаҳрида каратэ бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ёшлари 40 га яқин давлат ва 1 минг 500 нафар спортчи ичида Ўзбекистон байроғини баландга кўтариб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
СпортХалқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилди
Бугунги кунда ёшларнинг чуқур билим олишлари, ҳар соҳада илм эгаллашлари йўлида мамлакатимизда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун ёшларга барча шарт-шароит ва имкон
СпортБолажонларга шодлик улашиб...
Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга
