Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси томонидан хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тиббий кўрик ва муолажалар болалар саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашишда муҳим омил бўлмоқда.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бир неча йилдан бери Корея Республикасининг қатор нуфузли клиника ва университетлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Жумладан, ўтган 2013 йилда Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали малакали шифокорлари юртимизнинг бир неча ҳудудларида бўлиб, жами 820 нафар беморларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказган эди.
Шунингдек, “Junior Chamber International – JCI” ва Ча университети қошидаги Бундан Ча госпитали малакали шифокорлари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида жами 50 нафар туғма юрак нуқсони бор бемор болаларни умумий чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрик натижаларига кўра 6 нафар бемор болалар Корея Республикаси клиникаларида соғломлаштирилди. Жорий йилнинг 19-26 январ кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари юртимизда бўлиб, жами 400 нафардан ортиқ беморларни текширувдан ўтказди.
Ана шундай хайрли ишларнинг давоми сифатида 10 февраль куни Ёнсей университети қошидаги “Severance” госпитали шифокорлари юртимиз тиббиёт мутахассислари билан ҳамкорликда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг тиббий-ижтимоий марказида вояга етмаган болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. Тадбир доирасида малакали педиатр, кардиолог, нейрохирург, терапевт, радиолог, офтальмолог ва бошқа мутахассислар қабули ташкил этилди.
– Мамлакатингизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганига гувоҳ бўлдим, – дейди “Severance” госпитали директори Донг Су Ким. – Замонавий технологиялар билан жиҳозланган тиббиёт марказлари аҳолининг барча қатламларини тўла қамраб олган. Ўзбекистонга ташрифимиз бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ҳамкасбларимиз билан ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини беради.
Тиббий кўриклар билан бир қаторда хорижлик шифокорлар Тошкент педиатрия тиббиёт институтида врач, тиббиёт ходимлари, талаба ва магистрлар учун “Бемор болаларда туғилиш ва туғма юрак нуқсонини бартараф этиш даврида гемодинамик асоратлари ва адаптацияси” ва “Инсон организмидаги туғма аномалиялар” мавзуларида маърузалар ўқиди.
Шунингдек, Корея Республикасининг малакали мутахассислари режага мувофиқ Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги болалар шифохонасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини ҳам чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Тиббий сабоқларЎз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
