Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болалар манфаатларининг ҳуқуқий кафолати

13.10.2016
51 марта ўқилди
Болалар манфаатларининг ҳуқуқий кафолати

Донишманд халқимизнинг меҳнат инсонни улуғлаши тўғрисидаги бебаҳо ҳикматлари минг йиллар оша бизгача етиб келган.

Бу, албатта, юртимизда меҳнат муносабатларига қадим даврларданоқ алоҳида эътибор қаратилганидан далолат беради. Истиқлол, ўз навбатида, тарихан чуқур илдизга эга бўлган ана шу муносабатларни янги, янада юксак даражада такомиллаштириш имконини берди.

Мустақиллик йилларида соҳада амалга оширилган салмоқли ислоҳотларда болалар меҳнати масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай оқилона сиёсат халқимизнинг нафақат бугунги фаровон ва бахтиёр ҳаётини таъминлашга, айни чоғда, юртимизнинг ёруғ келажагига бўлган ишончни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, дунё мамлакатларида инсон меҳнатига муносабат ҳамма вақт ҳам бирдек адолатли бўлмаган.

Албатта, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан адолатли меҳнат шартларини ташкил этиш, меҳнат билан банд бўлган болалар ва катта ёшдаги ходимларга қулайликлар яратиш юзасидан зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилган. Айниқса, XX асрнинг сўнгги чорагига келиб, оғир меҳнат шароитларида ишлаётган болалар сонининг бирмунча ортгани жаҳон ҳамжамияти ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг эътиборини тортди ва бундай салбий ҳолатга барҳам бериш юзасидан кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилоти 1999 йил 17 июнда “Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги 182-Конвенцияни қабул қилди.

Ўзбекистон 2008 йилда “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилган. Ушбу масалага юртимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ эътибор қаратиб келинаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Бунинг сабабини шубҳасиз, мустақиллик йилларида болалар манфаатлари ҳимояси, улар саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлод тарбияси давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани билан изоҳлаш мақсадга мувофиқ. Жумладан, БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси ратификация қилингандан сўнг мамлакатимизда бола ҳуқуқлари ҳамда болалар меҳнатига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг яхлит тизими яратилди.

Бу борада, жорий йил 14 сентябрда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қабул қилингани ғоятда муҳим аҳамият касб этди. Ушбу қонунда ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилиш алоҳида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, 2008 йилда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”ги қонунда болалар меҳнатига оид устувор қоидалар белгиланди. Хусусан, ушбу ҳуқуқий ҳужжатга асосан, ҳар бир бола ўзининг ёши, соғлиғининг ҳолати ва касбий тайёргарлигига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат қилиш, фаолият турини ва касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқига эга.

Қонунга кўра юртимизда ишга қабул қилишга ўн олти ёшдан йўл қўйилади. Бунда болалар ўзларининг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнига ҳалал бермайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Бундан ташқари қонунда давлат томонидан ўн саккиз ёшга тўлмаган ишловчи шахсларга ишни таълим билан қўшиб олиб бориш учун зарур шароитларни яратиб бериш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чораларни кўриш орқали боланинг меҳнат қилиш ҳуқуқи таъминланиши ҳам кафолатланган.

Айни вақтда мамлакатимизда болалар меҳнати соҳасида амалга оширилаётган оқилона ислоҳотларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳузурида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнати масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш самарали фаолият олиб бормоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022230
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023119
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322