Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Болажонларга завқ улашиб...

26.10.2017
65 марта ўқилди
Болажонларга завқ улашиб...

Санъатни севмайдиган, ундан ҳайратланмайдиган бола бўлмаса керак. У кичкинтойларга гўзаллик, чинакам дўстлик ва бахт-саодат улашади.

Мактабимизда бошланғич синфлар ўртасида бир неча йиллардан бери рассомчилик, ҳайкалтарошлик, рақс, мусиқа каби ўнга яқин тўгараклар фаолият юритмоқда. Ўзим раҳбарлик қилаётган рассомчилик тўгарагида болажонлар асосан предметнинг ўзига қараб чизиш, рангларни аралаштириб бошқача ранглар ҳосил қилиш, композиция – сюжет тузиш асосида расм ишламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига атаб ўқув даргоҳимизда “Ҳаётимиз қомуси” мавзусида расмлар танлови ташкил қилдик. Кўрикка ўқувчилар томонидан 100 га яқин ижодий иш топширилди. Тўгарак аъзоларидан Мухлиса Муродова, Хуршида Облақулова, Орзумурод Холмуродов каби ёш муссавирлар кўрик-танловнинг туман босқичида ҳам муваффақиятли қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашди. Шунингдек, расм чизиш бўйича “Ўзбекистон ҳайвонлари” ва “Эртаклар – яхшиликка етаклар” мавзуларида ҳам танловлар бўлиб ўтди.

Деворий газеталарнинг кўркам, безакли ва мундарижаси бой бўлиши тўгарак аъзоларининг маҳоратларига ҳам боғлиқ. Жумладан, “Бойчечак”, “Ғунча”, “Ниҳол” каби деворий газеталар ана шулар сирасига киради. Кичкинтойлар муҳим кунлар ва шонли саналарга атаб мунтазам расмлар чизиб боришади. Улар мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилади.

Миниатюра – ўзига хос санъат асари бўлиб, унда фалсафа ва нозик дид мужассам. Мусаввир рангларни шунчаки ифодаламайди, балки уларни қалбидан, юрагидан ўтказиб чизади. Биз болажонларга шулар ҳақида маълумотлар бериб бораяпмиз. “Чизиқлар, шакллар, ранглар – худди тирик мавжудотга ўхшайди. Улар куйлайди ҳам, сайрайди ҳам, ўйлатади ҳам”, – деган эди Чингиз Ахмаров.

Биз педагоглар машғулот давомида тўгарак аъзоларига маҳорат, нозик дид, таниқли мусаввирлар ишларидан хабардор бўлиб бориш зарурлигини таъкидлаймиз. Улар доимо ижодий яратувчанлик ва изланишдан асло чарчамасликлари ва борлиқни тасвирлай билиш кераклигини англашларини тушунтириб борамиз.

Теглар:#2017/43

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болажонларга шодлик улашиб...Спорт

Болажонларга шодлик улашиб...

Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга

28.12.2023142
Жажжиларга шодлик улашибТиббий сабоқлар

Жажжиларга шодлик улашиб

ёхуд ҳамкорлик самаралари Болалик – беғубор олам. Бу оламда ҳамма нарса гўзал. Лекин танасида дарди бор бола соғлом тенгқурлари каби шўхликлар дунёсида сайр этишга интилса-да, каса

21.12.2020225
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431