Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

БЎЛАЖАК ШИФОКОР УЧУН АМАЛИЁТ ҲАМ МУҲИМ!

22.01.2021
98 марта ўқилди
БЎЛАЖАК ШИФОКОР УЧУН АМАЛИЁТ ҲАМ МУҲИМ!

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт таълим муассасалари битирувчи курслари бирламчи тиббиёт муассасаларига амалиётга юборилаётгани ҳамда улар тиббий хатлов жараёнларида қатнашиб, аҳолининг антропометрик ўлчовларини олиш ишларига жалб этилаётгани ҳақида турли мазмундаги маълумотлар берилмоқда. ССВ Матбуот хизмати ушбу чиқишларга ойдинлик киритиш мақсадида вазир биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов билан суҳбат уюштирди.

– Тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари айни пайтда амалиёт ўтаётган экан. Бу жараён қандай меъёрий ҳужжат асосида ўтказилаяпти?

– Албатта, ҳар бир талаба ўқув жараёнида амалиёт ўташи зарур. Айниқса, тиббиёт соҳасида талаба фақат назарияни ўрганиб, ҳеч қачон етук шифокор бўла олмайди. Тиббиёт таълими азалдан амалиёт билан бирга олиб борилган. Бутун дунёда ўқув жараёнида амалиётга алоҳида эътибор қаратилади. Айни пайтда бу масала кун тартибига чиққани ҳам аниқ сабабларга, ҳуқуқий асосга эга.

Президентимизнинг 2019 йил 6 май санасида эълон қилинган “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига  асосланиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режада ишлаб чиқариш ва ўқув амалиётлари вақти, муддати, қаерда, қандай олиб борилиши белгиланган.

Илгари битирувчи курсларнинг ишлаб чиқариш амалиёти фақат ёзги таътил мавсумида амалга оширилар эди. Уларнинг амалиётга қатнашётганини назорат қилиш таълим муассасасига қийинчилик тўғдиргани ҳам бор гап. Яширмаймиз, бу эса кўпчилик талабалар амалиётдан узоқлашишига, ўзларининг келажакдаги потенциал иш жойлари бўлган оилавий поликлиникаларга бормасликларига ҳам сабаб бўларди. Юқоридаги меъёрий ҳужжат ва тасдиқланган ўқув режа асосида амалиёт икки қисмга бўлиниб, ёз ва қиш мавсумларида амалга ошириладиган бўлди.

Шу боис, айни пайтда фақат битирувчи курс талабаларигина ўзларининг бирламчи тиббиёт муассасаларидаги врач ёрдамчиси сифатидаги амалиётини ўташ учун юборилган. Таъкидлаш керакки, улар шу йили институтни битириб айнан тиббиётни бирламчи бўғинида -  шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникада ишлаш хуқуқини оладилар. Қайд этиш керак, касалликка чалинганлар, ҳомиладорлар ва бошқа қатор сабабларга кўра талаба амалиётга жалб қилинмаслиги мумкин. Бу борада таълим муассасалари раҳбарияти ўрганиб, хулоса чиқаради.

 Бу жараёнда ҳудудларда малакали мутахассисларни кўпайтириш ҳамда амалиёт ўтайдиган талабаларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ўз ихтиёрларига кўра битирувчиларни ўзлари туғилиб-ўсган манзилдаги тиббиёт муассасаларига бириктириш тавсия этилган. Бу билан ўқишни тамомлагач, ўз ҳудудида ишламоқчи бўлган талабалар давлат тиббиёт ташкилотлари билан олдиндан ишга жойлашиш юзасидан дастлабки шартномаларни тузиш, ўзининг функционал вазифаларининг кўлам ва ҳажмини тўлиқ тасаввур қила олиш, тиббиёт муассасасининг мавжуд моддий-техник базаси билан танишиш, у ердаги аҳолининг тиббий ҳолати ҳақида олдиндан етарлича маълумотга эга бўлишига эришилади.

– Ўқув муассасаси битирувчи курс талабаларининг тиббий хатлов жараёнида аҳолининг антропометрик ўлчовларини олиб бораётгани ростми?

– Асло ундай эмас. Улар фақатгина аҳолининг антропометрик ўлчовларини олаётгани йўқ. Бу ишни ҳамширалар хам қилиши мумкин. Тиббий хатлов бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари, хусусан, оилавий шифокорлар ва у ердаги ҳамширалар томонидан амалга оширилмоқда. Бу тадбирга жалб қилинган битирувчи курс талабалари, клиник ординаторлар, “Оилавий шифокор” сифатида ҳар бир фуқарони ҳам саломатлиги, ҳам касалланиш кўрсатгичларини ўрганадилар, уларни керакли кўрик ва текширувлардан ўтказадилар. Бу фаолият уларни ўқитувчи-домлалари иштирокида ва назоратида олиб борилиши лозим ҳамда ўқув жараёнининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Шу туфайли бирламчи тиббиёт муассасаларига врач ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташга борган битирувчиларни ҳам фаол қатнашиши табиий ҳол.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244