Сўлим баҳор фасли ўзининг бетакрор жозибасини таратаётган ушбу дамларда гўзал ва мафтункор май ойида туғилган Турсунпўлат Холмуҳаммедов ҳақида ҳар қанча мароқ билан тўлқинланиб гапирсак арзийди. Улар оз эмас, кўп эмас, қарийб қирқ йилдан зиёд болалар дунёси билан яшадилар, бу беғубор оламнинг сирларидан воқиф бўлиб, кичкинтойларнинг севимли журнали бўлмиш "Ғунча" журналида фаолият юритиб келдилар.
Турсунпўлат ака 5 ёшида онасидан айрилиб, бувисининг қўлида тарбия топади. Бувисидан кўплаб эртак ва ривоятлар эшитиб улғайган болакайнинг ўзи ҳам келажакда болаларнинг билим олишлари, уларнинг зеҳнли ва зукко бўлиб вояга етишлари йўлида хизмат қилди.
Турсунпўлат ака "Дарахт бир жойда кўкаради", деган нақлга амал қилиб "Ғунча" журналининг фидойи ходимларидан бўлиб, аввал техник муҳаррир, рассом, бадиий муҳаррир вазифаларида сидқидилдан хизмат қилди. У касаба уюшмаси ишида, жамоатчилик ишларида фаол иштирок этди. Кўпчиликнинг оғирини енгил қилди.
"Ғунча"даги фаолиятим ҳаётимдаги энг ажойиб дамлар эди. Бирон нарсадан чарчаб, асабим бузилиб ишхонага келсам бу ердаги болаларга хос беғубор муҳит кайфиятимни кўтарарди. Болалар журнали бўлгани сабаблими, ҳарқалай бу ерда болаларча беғуборлик, самимийлик ва меҳрибонлик мавжуд эди. Бугун мен бирга ишлаган меҳр-оқибатли инсонларни эслаганимда тўлқинлаб, энтикиб кетаман.
Ҳаётда менинг икки онам бор. Бири жуда эрта оламдан ўтиб кетган бўлса, иккинчиси халқимизнинг севимли шоираси Зулфия Исроиловадир. Опа мени ҳар гал учратганларида, елкамга қоқиб: "Турсунпўлат, ишлар қалай, мендан қандай ёрдам керак?", дер эди. Ана шу самимий айтилган сўзларнинг ўзидан бутун чарчоқларим, бор ғуборларим, бир зумда тарқаб кетарди. Шуҳрат домлани эса хеч иккиланмай иккинчи отам сифатида кўрсатган бўлардим. Бу азиз устозлардан бутун умр миннатдорман. Улар менга ҳамиша беминнат ёрдам бериб, қўллаб-қувватлашди.
Бир куни мени Мақсуд Шайхзоданинг олдига иш билан юборишди. Шоир бетоб экан. Эшикни унинг аёли очди. Шу пайтда беморга қандайдир дори керак бўлиб турган экан. Мен дарҳол бориб уни олиб келиб бердим-да, чиқиб кетаётган эдим: – "Тўхтанг, ўғлим, бунинг акс-садоси нима бўлади, деб қолди. Мен қизариб, эй домла, шу арзимаган нарсага ҳам пул оламанми, дуо қилинг, десам, ўғлим, мени тузалиб кетишимни, оёққа туришимни истасангиз, пулни дарҳол олинг, бўлмаса дорингизни ичмай, тузалмай ётавераман, деди жиддий қиёфада. Мақсуд Шайхзода ана шундай ҳалол, ориятли инсон бўлган. Бундан ташқари Қуддус Муҳаммадий, Пўлат Мўмин, Зулфияхоним, Шуҳрат домла сингари буюк инсонлар билан елкама-елка туриб ишлаганимдан фаҳрланаман. Улардан хаётда ҳам ишда ҳам жуда кўп нарса ўргандим.
Мана бугун 80 ёшга тўлдим. Турмуш ўртоғим Нафисахон билан тўрт фарзандни вояга етказиб, уйли-жойли қилдик. Уч қизим, бир ўғлим, 11 нафар набира ва бир эварам бор. Нафисахондек умр йўлдошим борлигидан фахрланаман. Фарзандларимга муносиб ота, набираларимга муносиб бобо бўлдим, деб ўйлайман. Уларга доимо фақат яхшилик ва эзгулик, инсонларнинг корига ярайдиган бўлиб улғайишларини юрт корига ярайдиган элга эш инсонлар бўлишларини уқтирдим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
